Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Ноябрь 2022

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган “II Ўзбекистон Иқтисодий форуми”да хусусийлаштириш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон Иқтисодий форуми доирасида “Хусусий секторга асосланган иқтисодий ўсишни таъминлаш” панел муҳокамасида Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиков маъруза билан иштирок этди.

Панел сессияда иқтисодиётдаги давлат ўрнини камайтиришга қаратилган ислоҳотлар, шу жумладан, давлат активларини ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Маърузанинг асосий тезислари:

  • Бугунги кунга қадар 1000 дан ортиқ давлатнинг ихтиёрида бўлган кўчмас мулк объектлари аукцион орқали хусусий тадбиркорларга сотилди. 
  • Шу билан бирга, давлат иштирокидаги корхоналарни ҳам хусусийлаштириш жараёнлари давом этмоқда. Мисол тариқасида  "Фарғонаазот" АЖ устав капиталидаги 99,02 фоиз акция пакетларини хусусийлаштириш жараёнини келтириш мумкин. Мазкур хусусийлаштириш жараёнига Давлат активларини бошқариш агентлигининг Стратегик консультанти сифатида Халқаро молия корпорацияси (IFC), хусусийлаштириш жараёнларини амалга ошириш ва комплекс таҳлил ўтказиш учун етакчи консультант сифатида Deloitteкомпанияси, улушни баҳолаш ишлари учун KPMG” компанияси жалб қилинган.  
  • Жорий йил учун кенг кўламли хусусийлаштириш дастурига мувофиқ 55 та хўжалик жамиятларидаги давлат улуши хусусийлаштирилиши, шунингдек 1500 дан ортиқ кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунда уларнинг 223 таси хусусийлаштирилган, 596 таси сотувга қўйилган ва 736 таси сотувга тайёрланмоқда.
  • Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари кўлами янада катталашиб ва кенгайиб бормоқда, ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларини қамраб олмоқда. Ҳозирги кунда автомобилсозлик, телекоммуникация, транспорт, энергетика тармоқларида ҳам хусусийлаштириш ишлари бошланган.
  • “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖларнинг хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компанияларини танлаш бўйича халқаро тендер якунланди. Эртага Форум доирасида, тендер якуни натижалари бўйича ғолиб деб топилган профессионал консалтинг компаниялар билан тижорат шартномалари имзоланади.
  • Ҳозирги кунда хусусийлаштириш жараёнлари ер ислоҳотини ҳам қамраб олди. Бугунги кунга қадар 769,7 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари онлайн ким-ошди савдоси орқали 662 млрд. сўмга хусусийлаштирилди. Бундан ташқари, энди жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришлари мумкин. Бунинг учун, рақамли ёндашув ҳам ишлатилган, бу манфаатдор томонлардан кўп ҳаракат талаб қилмайди. Барча хоҳловчилар my.gov.uz онлайн платформаси орқали зарур ҳужжатлар билан аризани уйдан чиқмасдан онлайн тарзда ёки энг яқин давлат хизматлари идораларига тақдим этишлари мумкин. Бугунги кунга қадар, эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи 1 153 дан ортиқ ордер берилди ва 25 мингдан ортиқ аризалар қабул қилинди.
1950 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech