Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Май 2022

Қашқадарё вилояти мисолида давлат активларини, шу жумладан, ер участкаларини хусусий секторга сотиш бўйича жорий этилган янги тизим ва тартибни тушунтириш юзасидан ўқув-семинар ўтказилди

Жорий йил 27 май куни Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти мисолида давлат активларини, шу жумладан, ер участкаларини хусусий секторга сотиш бўйича жорий этилган янги тизим ва тартибни тушунтириш юзасидан ўқув-семинар ўтказилди.

Мазкур ўқув-семинарда Давактив агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ва ҳоким ёрдамчиларига Давактив агентлигининг мутахассислари томонидан давлат активларини, шу жумладан, ер участкаларни хусусийлаштириш ва ижарага бериш, давлат мулки объектларини ҳоким ёрдамчиларининг буюртманомасига асосан “E-auksion” савдо платформасига чиқариш бўйича амалдаги тартибларни жойларда тўғри ташкил этиш учун батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, тадбирда бўш турган хусусий мулк объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш ишларни жадаллаштириш механизимини такомиллаштириш масалалари туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда муҳокама қилинди

Шу билан бирга, жорий йилда Қашқадарё вилояти бўйича давлат активларини ва ер участкаларни сотиш ва ижарага бериш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида қисқача айтиб ўтилди. Хусусан:

  • 91 та давлат активлари 518,4 млрд.сўм бошланғич баҳода оммавий савдоларга чиқарилганлиги;
  • 176 та бўш турган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли кўчмас мулк объектлари оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланлиги;
  • 1 228 та ер участкалари (93 таси мулк ва 1 135 таси ижара ҳуқуқи билан) савдоларга чиқарилганлиги;
  • 844 та давлат мулки объектлари тадбиркорлик субъектларига ижарага берилди ва 100 тага яқин объектлар ижарга бериш учун аукцион савдоларига чиқарилганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Бундан ташқари давлат мулки объектларини ижарага бериш ва мониторинг қилиш бўйича рақамлаштирилган “Online-ijara.uz” электрон дастури жорий этилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўқув-семинарда давлат активлари ва ер участкаларини савдога чиқариш, давлат мулкини ижарага бериш, эгасиз мулкларни давлат тасарруфига олиш, бўш турган объектларга қўлланилаётган таъсирчан солиқ механизми ҳақида тушунчалар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан аниқ мисоллар асосида батафсил жавоблар олди.

Тадбир сўнгида, ер участкаларни “E-auksion” савдо платформасига чиқариш жараёнини, давлат мулкини ижарага бериш ва бўш турган объектларга қўлланилаётган таъсирчан чоралар бўйича амалдаги тартибларни содаллаштириш юзасидан тегишли таклифлар берилди.   

Бундан ташқари, “Қашқадарё тажрибаси“ асосида давлат активлари ва ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича жорий этилган янги тизимни туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ва ҳоким ёрдамчиларига аниқ мисоллар асосида тушунтириш  мақсадида республиканинг барча ҳудудларида ўқув-семинарларни ўтказиш режалаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳрида жорий йилнинг 4 июнь куни вилоятдаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ҳамда сотиладиган ер участкалари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун “Roadshow” ўтказилиши белгиланган. Батафсил маълумотни ҳавола орқали олишингиз мумкин.

1533 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech