Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Декабрь 2020

“Кўчмас мулк бозорини ривожлантириш муаммолари ва Ўзбекистонда мультилистинг тизимларини яратиш” мавзусида республика илмий-амалий семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Давактив агентлиги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази билан биргаликда ва манфаатдор ташкилотлар иштирокида “Кўчмас мулк бозорини ривожлантириш муаммолари ва Ўзбекистонда мультилистинг тизимларини яратиш” мавзусида республика илмий-амалий семинари ўтказилди.

Мазкур тадбирда Давактив агентлиги, Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази, Риэлторлик ташкилотлар Ассоциацияси, Ўзбекистон риэлторлар Гильдияси, таълим муассасалари, илмий-тадқиқот ҳамда риэлторлик ташкилотлари вакиллари, АҚШ ва Россия Федерацияси риэлторлари иштирок этиб, унда Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги бугунги ҳолат, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳамда ҳорижий тажрибадан келиб чиқиб, кўчмас мулк бозорида битимлар тузиш бўйича хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиш имконини берувчи мультилистинг тизимини (МЛС) яратиш ва уни амалиётга жорий этиш юзасидан муҳокамалар ўтказилди. Семинарда жумладан:

замонавий кўчмас мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантириш, иқтисодиётда яширин айланма улушини қисқартириш, кўчмас мулк нархининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда бозор иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, кўчмас мулк объектлари билан битимлар тузишда мультилистинг тизимини (МЛС) амалиётга жорий этиш зарурлиги;

риэлторлик фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида соҳадаги профессионал жамоат бирлашмалари ўрнини ошириш, улар томонидан риэлторларнинг профессионал хулқ-атвори кодексини тасдиқлаш, риэлторларнинг рейтинги юритиш, фаолиятга оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, жамоат бирлашмалари аъзолари томонидан риэлторлик хизматларининг миллий стандартларига, соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этишилиши устидан назоратни кучайтириш кераклиги;

ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан биргаликда кўчмас мулк бозорида риэлторлик фаолияти билан ноқонуний шуғулланаётган шахсларни аниқлаш, уларга қонунчилик талаблари асосида фаолият юритиш бўйича тешли тушинтириш бериш ва ушбу фаолиятни улар томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга ошириш юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот қилувчи “видео роликлар”ни яратиш мақсадга мувофиқлиги;

профессионал жамоат бирлашмаларига аъзо бўлган риэлторлик ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш (ЖФОДЛ/ТМ/ОҚҚТМҚК) бўйича тасдиқланган ички назорат қоидалари талабларига доимий равишда риоя этилиши юзасидан тизимли ишларни ташкил этиши зарурлиги; мамлакатимизда 2021 йилдан буён риэлторлик ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби бекор қилиниб, соҳани тартибга солишда ўзини-ўзи бошқариш механизми жорий этилганлиги боис, хорижий тажрибадан келиб чиқиб, профессионал жамоат бирлашмаларини Давактив агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказиш талаби жорий этилишини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда риэлторлик ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатишда кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш масалалари ва республиканинг барча ҳудудларида риэлторлик фаолияти учун кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга оид қўшимча фикрлар билдирилди. Илмий-амалий семинар якунига кўра, кўчмас мулк бозорида ҳамда риэлторлик фаолиятида учраётган муаммолар, уларнинг ечими ва сохани ривожлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ҳамда миллий мультилистинг тизимини яратиш ва амалиётга жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

619 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech