Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Июнь 2022

“Фарғона ёғ-мой” АЖда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши белгиланди

“Фарғона ёғ-мой” АЖнинг 2022 йил 6 июндаги тегишли хабарномасига кўра, жорий йил 28 июнь куни акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қуйидаги кун тартиби билан бўлиб ўтиши белгиланди:

  1. 2021 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш;
  2. 2021 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
  3. 2021 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш;
  4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;
  5. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш;
  6. 2021 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш;
  7. 2022 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
  8. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
  9. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
  10. Жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш;
  11. Жамият бошқаруви раисини сайлаш;
  12. 2022 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
  13. 2017 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд тўловларини талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисмини жамият фойдасига олиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида;
  14. Жамият бошқарув структурасини тасдиқлаш;
  15. Жамият Устави ва ички низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳририни тасдиқлаш;
  16. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

Жамият устав капиталида Давлат активларини бошқариш агентлигининг улуши 84,45 фоизни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонига асосан давлат улушини сотилиши белгиланган. Ҳозирда, давлат акция пакети 60,6 млрд.сўм қийматда биржа савдоларига чиқарилган.

Йиғилиш жамият кузатув кенгашининг 2022 йил 31 майдаги мажлиси қарорига асосан  Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9-манзилда ўтказилади.

1488 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech