Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Апрель 2024

Бўш турган собиқ автожамланма бино ва иншоотларини сотиш бўйича келишувга эришилди

Аввал хабар берилганидек, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Маннон Уйғур кўчаси, 487а-уй манзилида жойлашган собиқ “2512 Автожамланма” ДУКнинг автобаза бино ва иншоотлари (кейинги ўринларда – Объект) оммавий савдо жараёнларининг барча босқичлари “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали амалга оширилди.

Рақобат муҳитида бўлиб ўтган савдоларда 7 нафар талабгорлар иштирок этишга қизиқиш билдириб, “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифлар тақдим этдилар.

Объектни сотиб олиш учун қўйилган талабларга тўлиқ жавоб берган "Evro Tyres Universal" МЧЖ томонидан таклиф этилган 105,0 млрд. сўм нарх таклифи бошқа талабгорлар томонидан таклиф этилган нарх таклифларидан юқори ҳамда мустақил баҳолаш ташкилотининг баҳолаган нарх қийматидан сезиларли даражада юқори бўлганлиги сабабли, ушбу компания оммавий савдо ғолиби деб топилди.

Бундан ташқари, Объектни хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

Қўшимча равишда, Давактив агентлигининг расмий веб-сайти орқали 2023 йил 13 декабрдаги ва 2024 йил 8 февралдаги эълонларда тегишли ахборотлар бериб борилган ва савдо жараёнида рақобат муҳити таъминланган.

Мазкур давлат активи бўйича савдо жараёнларида иштирок этган талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабарномалар юборилади.

1913 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech