Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Февраль 2024

Бўш турган собиқ автожамланма бино ва иншоотларининг савдо жараёнлари тўғрисида ахборот

Оммавий савдоларга чиқарилган Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Маннон Уйғур кўчаси, 487а-уй манзилида жойлашган собиқ “2512 Автожамланма” ДУКнинг автобаза бино ва иншоотлари бўйича савдо жараёнининг биринчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан мазкур давлат активи бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди.

Ушбу давлат активи бўйича савдо жараёнларининг мазкур босқичида иштирок этган барча талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабар юборилади.

Давактив агентлиги савдо жараёнларига қатнашган барча талабгорларга миннатдорчилик билдириб, савдо жараёнлариининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлардан 2024 йил 14 февраль соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қабул қилинишини билдиради.

879 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech