Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Март 2020

Бўстонлиқдаги дам олиш маскани онлайн-аукцион савдоларида сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қоронқул МФЙда жойлашган бошланғич нархи 37 млрд. сўмлик Анҳор Сайли (собиқ “Азиз” ва “Казбек”) дам олиш оромгоҳлари очиқ аукцион натижасида "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали 61 млрд. сўмга сотилганлигини маълум қилади.

2023 йил 6 март куни ўтказилган онлайн-аукцион савдосида Impower trading МЧЖ ғолиб деб топилди.

Ушбу онлайн-аукцион 5 нафар талабгор ўртасида қизғин кечди ва савдо жараёнида бошланғич нархга нисбатан 24 млрд. сўм қимматроқ нарх таклиф этилди.

Маълумот учун, ушбу давлат активи 1,9 гектар ер майдони ҳамда 3 831 кв. метр бино-иншоотларга эга.

869 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech