Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Октябрь 2022

Сурхондарё вилоятида "Роадшов" тақдимоти ўтказилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йил 8 октябрь куни Сурхондарё вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушларибўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида навбатдаги Roadshow (тақдимот) ўтказилди.

 

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида бўлиб ўтган мазкур тадбирда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вилоятдаги йирик корхоналарнинг вакиллари ва 250 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди. Ўз ўрнида, Давактив агентлиги мутасаддилари томонидан қатнашчиларга E-auksion электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича мастер-класс ўтказилиб, савдо платформасида шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари ҳам назарий ҳам амалий тушунтирилди.

“Roadshow” тақдимоти доирасида тадбиркорлар оммавий савдоларга чиқарилган 96 та давлат ва давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари активлари ва 5497 та ер участкалари ҳамда ижарага берилиши кўзда тутилган 249 та давлат мулклари билан танишдилар. 

Бундан ташқари, аввалдан доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўзларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириб олган 2 нафар фуқароларга тантанали равишда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерлари топширилди ҳамда мазкур жараён тартиби бўйича тадбир қатнашчиларига тушунтиришлар берилди.

Roadshow иштирокчиларига хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ оммавий савдоларда сотилиши белгиланган ҳамда савдо жараёнидаги давлат активлари, шу жумладан, вилоятдаги йирик активлар, маъмурий ҳамда ишлаб чиқариш бинолари каби объектлар ва ер участкалари тўғрисида маълумотлар берилди.

Кўтаринки руҳда ва савол-жавобларга бой ўтган Roadshow давомида Давактив агентлиги директор ўринбосари Алишер Миралиев ва вилоятнинг бошқа мутасадди раҳбарлари тадбир қатнашчилари ва ОАВ вакиллари томонидан берилган бир қатор саволларга батафсил жавоблар бериб ўтдилар. 

 

Маълумот учун: бу каби тақдимотлар ва учрашувлар (Roadshow) республикамизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилади.

1758 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech