Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Декабрь 2022

Баҳолаш фаолияти ҳамда баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик фаолиятига оид қонунчилик ва унинг амалиётда тўғри қўлланилиши мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Давактив агентлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда манфаатдор вазирлик ва идоралар иштирокида “Баҳолаш фаолияти ҳамда баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик фаолиятига оид қонунчилик ва унинг амалиётда тўғри қўлланилиши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда Олий суд, Бош прокуратура, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Кадастр агентлиги, Адвокатлар палатаси, Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси, Ўзбекистон Баҳоловчилар жамияти, Ўзбекистон баҳоловчилар, экспертлар ва маслаҳатчилар жамияти, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази масъуллари ва уларнинг ҳудудий тузилма вакиллари (жами 200 нафардан кўпроқ) онлайн тарзда иштирок этди.

 

Давра суҳбатида мамлакатимизда бозор иқтисодиёти тамойилларини янада ривожлантириш, хусусий мулк дахлсизлиги ва мол-мулкнинг ҳақиқий бозор баҳосини шакллантириш ва ишончлилигини таъминлаш, баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик ва баҳолаш фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, тадбирда қўйидаги масалаларга эътибор қаратилди, жумладан:

  • мол-мулкни бозор қийматини аниқлашда баҳоловчилар “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун, Ягона Миллий баҳолаш стандарти асосида ўз фаолиятини амалга ошириб, якуни бўйича баҳолаш ҳисоботи тузса, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази суд экспертлари юқоридаги баҳолашга оид қонунчилик ҳужжатларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси “Жиноят-процессуал кодекси”, Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонуни, Марказнинг баҳолаш услубиётлари асосида ўз фаолиятини амалга ошириб, якуни бўйича баҳолаш ҳисоботидан фарқлироқ “давлат суд эксперти хулосаси” ёки “мутахассис фикри” шаклидаги ҳужжат тузадилар. Бу эса амалиётда мол-мулкни ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш юзасидан фарқ қиладиган ҳисоботлар (хулосалар) тузилишига, уларнинг натижаларини амалиётда баҳсли вазиятларга олиб келмоқда. Шу боис ва халқаро тажрибадан келиб чиқиб, барча учун бир хил бўлган ва уйғунлаштирилган баҳолаш стандартларини амалиётда, шу жумладан суд-ҳуқуқ тизимида, қўлланилишини таъминлаш;
  • баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларига баҳолаш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча ваколатлар берилиши муносабати билан, ўзини ўзи бошқариш механизмларини жорий этиш ҳамда баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарори қарори билан ташкил этилган Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича Эксперт комиссиясининг ишини қайта кўриб чиқиш ва амалдаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
  • мол-мулкни бозор қийматини аниқлашда баҳоловчиларнинг баҳолаш ҳисоботлари суд экспертларининг хулосаларини амалиётда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўғри қўлланилиши таъминлаш мақсадида ушбу соҳа ходимларининг баҳолаш соҳадаги билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида, мунтазам равишда шу каби давра суҳбатлари, ўқув амалий машғулотлар ва семинарларни ташкиллаштиришни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги;
  • соҳада фаолият юритаётган суд экспертлари ва баҳоловчиларнинг баҳолаш фаолияти соҳасидаги касбий ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида, баҳоловчилар ва суд экспертлари учун ўқув дастурларини мақбуллаштиришни таъминлашга келишиб олинди.

Давра суҳбати якунига кўра, ушбу соҳада учраётган муаммоларни бартараф этиш ва соҳани ривожлантириш бўйича келажакда биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

 

1964 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech