Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Октябрь 2022

Самарқанд вилоятида "Roadshow" тақдимоти ўтказилди!

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йил 22 октябрь куни Самарқанд вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида навбатдаги Roadshow (тақдимот) ўтказилди.

Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети биносида бўлиб ўтган мазкур тадбирда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вилоятдаги йирик корхоналарнинг вакиллари ва 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди. Ўз ўрнида, Давактив агентлиги мутасаддилари томонидан қатнашчиларга E-auksion электрон савдо платформасидан фойдаланиш бўйича мастер-класс ўтказилиб, савдо платформасида шахсий кабинет очиш, онлайн электрон имзо олиш ва савдоларда қатнашиш учун аризалар бериш тартиблари ҳам назарий ҳам амалий тушунтирилди.

“Roadshow” тақдимоти доирасида тадбиркорлар оммавий савдоларга чиқарилган 129 та давлат ва давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари активлари ва 3209 та ер участкалари ҳамда ижарага берилиши кўзда тутилган 127 та давлат мулклари билан танишдилар. 

Бундан ташқари, аввалдан доимий фойдаланиш ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўзларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириб олган фуқароларга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерлари топширилди ҳамда мазкур жараён тартиби бўйича тадбир қатнашчиларига тушунтиришлар берилди.

Roadshow” иштирокчиларига хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ оммавий савдоларда сотилиши белгиланган ҳамда савдо жараёнидаги давлат активлари, шу жумладан, вилоятдаги йирик активлар, маъмурий ҳамда ишлаб чиқариш бинолари каби объектлар ва ер участкалари тўғрисида маълумотлар берилди.

Кўтаринки руҳда ва савол-жавобларга бой ўтган Roadshow” давомида Давактив агентлиги директор ўринбосари Алишер Миралиев Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази раҳбари Рустам Аминов ва вилоятнинг бошқа мутасадди раҳбарлари тадбир қатнашчилари ва ОАВ вакиллари томонидан берилган бир қатор саволларга батафсил жавоблар бериб ўтдилар. 

Маълумот учун: Бу каби тақдимотлар ва учрашувлар (Roadshow) бугунги кунга қадар Андижон, Бухоро, Фарғона, Жиззах, Хоразм, Наманган, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилди. Келгусида республикамизнинг қолган вилоятларида, Тошкент шаҳрида ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган. 

1532 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech