Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Декабрь 2022

Сизни Янги 2023 йил билан самимий муборакбод этамиз!

Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоаси номидан Сизни Янги 2023 йил билан самимий қутлаймиз!

Юртимизда хусусийлаштириш жараёнларига ошиб бораётган эътибор, бу йўналишдаги ислоҳотлар, жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлиги, мулкдорлар сони халқимиз орасида кўпайиб бораётгани давлат Раҳбарининг Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида “Менинг катта ниятим - юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин” ва “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” сўзлари орқали ўз тасдиғини топди.

Aзиз ҳамкасблар ва юртдошлар, халқ ва давлат манфаатлари йўлида амалга оширилаётган самарали меҳнатларингиз юрт тараққиётига хизмат қилишида тилакдошмиз.

Янги йилда Сизга бахт-саодат, мустаҳкам соғлик ва улкан муваффақиятлар ёр бўлсин.

Янги 2023 йил билан барчаларингизни самимий муборакбод этамиз!

1622 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech