Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Июнь 2022

Давлат активларини сотишда офлайн тарғибот воситаларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда

Айни пайтда Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат активларини реализация қилиш жараёнини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, савдога чиқарилган мулклар тўғрисида тадбиркорларни хабардор қилишда оммавий ахборот воситалари, интернет нашрлари ва блогерлар саҳифаларидан унумли фойдаланиб келмоқда.

Тарғибот-реклама фаолиятида аҳоли гавжум бўлган жойларда жойлашган ташқи релкама қурилмалари, LED экранларнинг имкониятларидан ҳам фойдаланилмоқда. Жумладан, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 70 га яқин марказий кўчаларида жойлашган LED мониторларида савдодаги мулклар, "E-auksion" электрон савдо платформаси имкониятлари тўғрисида маълумот берувчи видеолавҳалар намойиш этилмоқда. Ушбу тарғибот ишлари вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

 

Тошкент ш. Кичик халқа йўли

Тошкент ш. Беруний ва Сақичмон кўчалари кесишмаси

Тошкент ш. Абдулла Қодирий ва Қорасарой кўчалари кесишмаси

Тошкент ш.  Янги Сергели ва Массон кўчалари кесишмаси

Тошкент ш. Буюк ипак йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмаси 

Тошкент ш. Янги Сергели ва Массон кўчалари кесишмаси

1585 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech