Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Сентябрь 2023

Давлат активларини бошқариш агентлиги рақамли трансформация ҳолати рейтингида давлат бошқаруви органлари орасида 6 та поғонага кўтарилиб, 2 ўринни эгаллади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июнда қабул қилинган "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 373-сон қарорига асосан, махсус NIS.UZ тизими орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳар уч ой якунлари бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш амалга оширилади ва унинг натижалари "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади.

Юқоридаги тартибга кўра, 2023 йил I ярим йиллик якуни бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнида 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимликлар: жами 95 та давлат ташкилотлари қамраб олинди.

Рейтинг баҳолаш ишлари 5 та йўналишда амалга оширилган:

  • Очиқлик ва электрон иштирок;
  • Электрон давлат хизматлари;
  • Ахборот хавфсизлиги;
  • Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги;
  • Ташкилий масалалар.

Баҳолаш натижаларига кўра, Давактив агентлиги Очиқлик ва электрон иштирок индексида 86,5 фоиз, Ахборот хавфсизлиги индексида 94,6 фоиз, Фаолиятни рақамлаштирилганлик индексида 100 фоиз ҳамда Ташкилий масалаларда 96,7 фоиз, жами ўртача 92,17 фоиз натижа билан давлат органлари ўртасида иккинчи ўринни эгаллади.

Хусусан, 2023 йилнинг I ярим йиллигида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тизим фаолиятида давлат хизматларини рақамлаштириш, рақамлаштириш, очиқлик, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

1. Давактив агентлиги томонидан кўрсатиладиган анъанавий 5 та давлат хизматлари тўлиқ рақамлаштирилди ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ва Давлат хизматлари марказлари орқали хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилди.

2. Давактив агентлиги томонидан "Yerxususiylashtirish" автоматлаштирилган ахборот тизимининг янги талқини ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини масофадан туриб хусусийлаштириш имкониятига эга бўлди. Мазкур хизматдан масофадан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки исталган Давлат хизматлари марказлари орқали ариза бериш ва хусусийлаштирилганлиги тўғрисида ордер ва кўчирмани электрон рақамли имзо (QR код) билан тасдиқланган ҳолда олиш имконияти яратилди. Ушбу жараёнларни барчаси тўлиқ рақамлаштирилган ва инсон омили чекланган.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат топшириқларига мувофиқ, 4 та ахборот тизимлари ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилди. Шунингдек, Давактив агентлиги тизимида “Edo.ijro.uz” - Ягона электрон ҳужжат алмашинуви тизими, шунингдек “HUMO” миллий мессенжери амалиётга жорий этилди.

4. Давактив агентлигининг “Давлат мулки” ахборот тизими 9 та вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинди.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-июндаги ПФ-6247-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, масъул таркибий бўлинмаларидан очиқ маълумотлар умумлаштирилиб, Давактив агентлигининг расмий веб-сайти (davaktiv.uz) ва Очиқ маълумотлар порталида маълумотлар ўз муддатларида янгиланиб борилди.

6. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича Давактив агентлигининг ахборотлаштириш объектлари, расмий веб-сайти (davaktiv.uz) ва мавжуд барча ахборот тизимлари ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказилди ҳамда лицензияланган дастурий маҳсулотлар жорий қилинди.

7. Давактив агентлиги директори ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Officer) ваколатлари юклатилди. Давактив агентлигининг ташкилий тузилмасида алоҳида Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилди. Бошқарма бошлиғи Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилди. Бошқарманинг барча ходимларини ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик бўйича малакалари оширилиб, тегишли сертификатларга ҳамда халқаро IT сертификатларига эга бўлди.

1715 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech