Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Сентябрь 2022

Ҳурматли ишбилармонлар, тадбиркорлар ва инвесторлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарорига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан очиқлик ва шаффофлик тамойилларини қўллаган ҳолда Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖларнинг тегишли бино ва иншоотларини сотиш мақсадида, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасига жойланганлиги маълум қилинади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур активларга қизиқиш билдирган ишбилармонлар, тадбиркорлар ва салоҳиятли инвесторларни оммавий савдоларда иштирок этишга таклиф қилади.

Ушбу ҳавола орқали савдо лотлари бўйича батафсил танишишингиз мумкин.

 

1900 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech