Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Июль 2021

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилинади

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказидаги қуйидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йил 26 август соат 18:00га қадар қуйидаги электрон почта манзили орқали қабул қилинади: muqaddas_yuldasheva@mail.ru

Мавжуд бўш лавозимлар:

  1. “Корпоратив бошқарув ва инвестицияларни акция хамда облигациялар чиқариш хисобига жалб қилиш муаммоларини тадқиқ этиш” бўлими етакчи илмий ходими;
  2. “Хусусийлаштириш жараёнларининг илмий-методологик асосларини ривожлантириш ва мониторинг қилиш” бўлими катта илмий ходими;
  3. “Иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш методологияси ва банкротлик таомилларини такомиллаштириш” бўлими катта илмий ходими;
  4. “Давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш” бўлими катта илмий ходими.

Номзодга қўйиладиган малака талаблари:

  • олий маълумотли ва иқтисодиёт йўналиши бўйича илмий даражага (фалсафа доктори (PhD), фан номзоди, фан доктори (DSc) эга бўлиш, ёши 45 ёшдан ошмаслиги;
  • Хусусийлаштириш, давлат активларини бошқариш, корпоратив бошқарув, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолият соҳаларида илмий ишлар ва мақолалар чоп этган бўлиши ва/ёки илмий ташкилот, олий таълим муассасаларида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
  • ўзбек ва рус тилини ўқиш, ёзиш даражасида билиш (инглиз тилини билиш олқишланади);
  • MS Word, MS Excel дастурларини малакали фойдаланувчи даражасида билиш.

Қўшимча саволлар юзасидан Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг махсус алоқа рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: (71) 259-21-06, (71) 259-20-65

3329 Чоп этиш