Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Август 2022

“UzAssets” инвестиция компанияси “Ўзбекистон шампани” AЖ устав капиталидаги 51,48 фоиз акциялар пакетини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилди

Маълумки, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "UzAssets" инвестиция компанияси" АЖнинг 2021 йил 9 июль кунидаги расмий хабарида ахборот берилганидек, “Ўзбекистон шампани” AЖ устав капиталидаги 51,48 фоиз акциялар пакети халқаро консалтинг компанияси – KPMG компаниясини жалб этган ҳолда хусусийлаштириш жараёнлари амалга оширилган.

Ўтказилган очиқ хусусийлаштириш жараёнлари натижаси бўйича нарх ва шартноманинг бошқа талабалари бўйича энг мақбул бўлган таклиф билдирган талабгор танлов ғолиби деб топилган. Бироқ, мазкур танлов ғолиби томонидан тегишли олди-сотди шартномаси имзоланмаган.

Шунга кўра, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига асосан, дастлабки савдо жараёнлари натижаларини бекор қилиш ва савдо жараёнларини қайтадан бошлаш юзасидан тегишли қарор қабул қилинган.

Юқоридагиларга кўра, UzAssetsЎзбекистон шампани” AЖ устав капиталидаги  51,48 фоиз акциялар пакетини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш жараёнини давом эттириш режасини эълон қилди.

Сотув жараёнларида барча манфаатдорларнинг аризалари 2022 йил 30 сентябрь куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар қуйидаги электрон манзиллар орқали қабул қилинади: SSandykbayeva@kpmg.coma.mullajonov@uz-assets.uz.

Сотув жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган таклифларни тақдим этишнинг рақобатга асосланган жараёни сифатида ташкил этилган.

Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Маълумот учун: “Ўзбекистон шампани” AЖ Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, 1942 йилда ишга туширилган. Компаниянинг асосий фаолият тури шампан ва бошқа газланган шароб ичимликларини ишлаб чиқариш, шунингдек шароб материалларига ишлов беришдан иборат. 2021 йил якунига кўра, компаниянинг соф тушуми 58,8 млрд. сўмни, соф фойдаси 3,4 млрд. сўмни ҳамда соф активи 12,0 млрд сўмни ташкил этган.

2802 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech