Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 647-сон қарорига мувофиқ Давактив агентлиги иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибига давлат улуши бўйича аъзоликка номзодларни танлов асосида саралаб олиш ва кейинчалик корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига сайлаш бўйича танлов эълон қилинган.
Давактив агентлиги иштирокидаги қуйидаги жадвалда кўрсатилган 21 та корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлов асосида саралаб олиш бўйича ўтказилган танлов муддатларининг узайтирилганлиги ҳамда қўшимча 3 та корхона бўйича танлов эълон қилинади.
№ |
Корхона номи |
Аъзолик ўринлари сони |
Ариза |
Молиявий кўрсаткичлари |
1 |
“Устюрт қидирув бурғулаш бошқармаси” МЧЖ |
5 |
||
2 |
“Сурхон пармалаш ишлари” АЖ |
5 |
||
3 |
"Шарқ" АЖ |
9 |
||
4 |
“Сурхонозиқовқатсаноати” АЖ |
4 |
||
5 |
“Чимбой Мой” АЖ |
5 |
||
6 |
“Гулистон 2535-сонли автожамланма” МЧЖ |
3 |
||
7 |
“Янгиариқ пласт” МЧЖ |
3 |
||
8 |
“93-махсус трест” АЖ |
6 |
||
9 |
“Хоразмсувқурилиш” АЖ |
6 |
||
10 |
“Тахиаташ иссиқлик тармоқлари” МЧЖ |
3 |
||
11 |
“Тиблойиҳа” МЧЖ |
3 |
||
12 |
“Тошуйжойлити” АЖ |
5 |
||
13 |
“Узенгсаноатлойиха” МЧЖ |
5 |
||
14 |
“Ўзсувлойиҳа” АЖ |
3 |
||
15 |
“Ўзагросаноатлойиҳа” МЧЖ |
3 |
||
16 |
“Навоий” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” АЖ |
5 |
||
17 |
“Ўзагросервис” АЖ |
5 |
||
18 |
“Боёвут пахта тозалаш” АЖ |
6 |
||
19 |
“Тошкент трактор заводи” МЧЖ |
3 |
||
20 |
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ |
5 |
||
21 |
“ЁШЛАР” телерадиоканали” АЖ |
5 |
||
22 |
"Оҳангароншифер" АЖ |
3 |
||
23 |
«Ўзбекистон шампани» АЖ |
2 |
||
24 |
«O`ZAERONAVIGATSIYA MARKAZI» DUK |
3 |
Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш Давактив агентлигининг махсус веб-портали cns.davaktiv.uz орқали электрон шаклда қабул қилинади (фойдаланиш бўйича йўриқнома билан танишиш).
Ҳар бир корхонанинг соҳавий йўналишини инобатга олиб қўшимча талаблар белгиланган.
Танлов жараёни корхоналарда кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб бориш истагида бўлган ва қуйидаги умумий талабларга мос ҳар қандай шахслар учун очиқ:
- амалдаги корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга бўлиши, бундан қонунчилик ҳужжатларига биноан корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш талаб этилмайдиган шахслар мустасно;
- олий маълумотга эга бўлиши;
- камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши, бунда соҳавий тажрибага эга бўлган номзодларга устунлик берилади;
- номзод ариза топширмоқчи бўлган корхона бошқаруви аъзолари ва директори ёки уларнинг функцияларини амалга ошираётган, корхонада ёки унинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишламаётган бўлиши;
- иқтисодий жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун судланганлиги мавжуд бўлмаган ҳамда суд қарорларига асосан мансаб лавозимларини эгаллаши чекланмаган, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилмаган бўлиши;
- корхонага нисбатан тартибга солувчи ёки назорат (шу жумладан, лицензиялаш органлари ва молия-хўжалик фаолиятини текширувчи органлар) функциясини амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг ходими бўлмаслиги;
- қонунчилик ҳужжатларида кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб бориши тақиқланган шахслар тоифасига кирмаслиги;
- беш ва ундан ортиқ кузатув кенгашларида аъзо бўлмаслиги;
- сўнги уч йилда корхонага ва (ёки) корхонанинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими бўлмаслиги лозим.
Номзодлар Кузатув кенгаши аъзоларига юклатиладиган фидуциар мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдори корпоратив бошқарув тамойилларининг самарали жорий этилиши даражасига қараб, ҳар бир корхонанинг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Танлов талабларига мос келувчи талабгорларни ушбу танловларга иштирок этишга чорлаймиз!