Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Март 2020

"Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки" хайрия ҳашарига Давактив агентлиги ўзининг хайрли ҳиссасини қўшди

Ҳукумат фармойишига асосан бутун Ўзбекистон бўйлаб 18 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Ҳашар Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ва «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида бўлиб ўтди.

Барчанинг қаторида Давактив агентлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ҳам хайрия ҳашарига ўз ҳиссасини қўшди. Ходимлар Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги 30 га ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўтаринки руҳда олиб борди. 

Тегишли ҳудудда гул кўчатларимевали ва манзарали дарахтларни экиш, дарахтларни оқлаш ва буташободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Гул кўчатлари ва дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади. 

707 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech