Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Ноябрь 2021

Давлат иштирокидаги корхоналар диққатига

Қонунчилик талабларига кўра давлат иштирокидаги корхоналарнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси уларнинг бошқарув органлари томонидан жорий йилнинг 1 декабрига қадар тасдиқланиши (маъқулланиши) лозимлигини эслатиб ўтамиз.

2022 йилга мўлжалланган самарали бизнес-режани ишлаб чиқишда давлат иштирокидаги корхоналарга кўмаклашиш, бизнес-режани ўз вақтида сифатли тайёрлаш мақсадида Давактив агентлиги томонидан намунавий бизнес-режа лойиҳалари ишлаб чиқилиб, методик қўлланма сифатида ишда фойдаланиш учун корхоналарга тақдим этилган.

Бунда, давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти хусусиятларини инобатга олиб, уларга қулайлик яратиш учун бизнес-режалар намунаси уч тоифага бўлинган (йирик корхоналар, кичик корхона ва микрофирмалар ҳамда бозорлар ва савдо комплекслари учун).

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 674-сон қарори 3-банди талабларига кўра, давлат иштирокидаги корхоналар бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ва тегишли ҳужжатлар Давактив агентлигининг “Давлат мулки” ахборот тизимига (kpi.davaktiv.uz) тақдим этиб борилиши лозимлигини эслатиб ўтамиз.

Юқоридагиларга кўра, давлат иштирокидаги корхоналардан 2022 йилга мўлжалланган бизнес-режасини ўз вақтида, сифатли ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда бошқарув органларида тасдиқлаган (маъқуллаган) ҳолда, унинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни Давактив агентлигининг ахборот тизимида жойлаштириш чораларини кўриш сўралади.

Ҳозирда фаолият юритаётган давлат иштирокидаги корхоналар вазирлик ва идоралар кесимидаги рўйхатига хавола орқали ўтилади .

Ўз навбатида, Давактив агентлиги бизнес-режаларни ишлаб чиқишда давлат иштирокидаги корхоналарга ҳар томонлама амалий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилади

 

390 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech