Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Октябрь 2022

Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги 218-сонли мажлис баёни иловасининг "Ўзбек тили байрами кунини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастури" 5-бандида вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, тизимдаги ташкилот ва муассасаларда ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбек тили байрами кунини нишонлаш бўйича маданий-маърифий тадбирлар, таниқли олимлар билан давра суҳбатлари, семинарлар ташкил қилиниши кўрсатиб ўтилган.

Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, Давактив агентлиги тизими ходимларини жалб қилган ҳолда, 21 октябр - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан жорий йилнинг 18 октябр куни соат 11:00 да Ўзбек тилининг пайдо бўлиш тарихи ва ривожланиш босқичлари, юртимизда ўзбек тилининг нуфузини янада ошириш ва давлат тилини ривожлантириш, вазирлик ва идораларда иш юритишни тўлиқ давлат тилида ташкил қилиш тўғрисида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори, филология фанлари доктори Иномжон Азимов иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбирнинг энг фаол қатнашчисига китоблар совға қилинди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир Давактив агентлигининг Марказий аппарати, идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда ҳудудий бошқармалари ходимлари иштирокида (ZOOM платформаси ёрдамида) бўлиб ўтди. 

Она тилимизга давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллигига бағишланган мазкур тадбир Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори, филология фанлари доктори Иномжон Азимов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори Азизжон Эминовлар бошчилигида ташкил этилди.

Тадбир якунида қатнашчиларга эсдалик совғалар топширилди.

 

 

1751 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech