Ру Ўз O'z En

Фаолият йўналиши

Давлат иштирокидаги корхоналар ижро органлари фаолиятининг шаффофлигини, самарадорлигини, рентабеллигини баҳолаш ва корхоналарга хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида, бошқарманинг фаолият йўналиши қуйидагилардан иборат:

  • давлат иштирокидаги корхоналарда фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларининг жорий этилишини таъминлаш ҳамда унинг жорий этилишини таъминлаш бўйича тушунтириш ишларини амалга ошириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
  • самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари (кейинги ўринларда - СМК) мониторингини юритиш ҳамда мониторинг натижалари асосида, нотўғри ишлаб чиқилган кўрсаткичлари аниқланган тақдирда корхонага хабарнома юбориш;
  • СМКнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари ҳар бир чорак учун корхонанинг йиллик бизнес-режасида, алоҳида илова сифатида акс эттирилишини таъминлаш;
  • барча СМК бўйича ўртача ҳисобланган самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва кетма-кет икки чорак мобайнида фаолияти қониқарсиз ёки паст даражада бўлган корхоналар ижроия органи аъзоларига устамалар белгилашга, мукофот пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўймаслик, ҳамда ижро органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқиш;
  • ижроия орган фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини аниқлаш ва уларни такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таьминлаш, бошқарув тузилмасини оптималлаштиришга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • Агентлик веб-сайтида СМК, самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи ва уларнинг бажарилиш фоизлари ҳақидаги йиғма маълумотларнинг эълон қилинишини таъминлаш.