Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Март 2023

10 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

2 333 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 109,1 млрд сўмлик 2 697 та лот 120,6 млрд сўмга реализация қилинди.

      Давлат активлари:

  • Сони 32 та

  • Бошланғич нархи 99,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 107 млрд сўм

    Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган, бошланғич нархи 72,9 млрд сўм бўлган «Ўзмиллийбанк» АЖга қарашли дам олиш маскани 77 млрд сўмга сотилди.

     Давлат активлари ижараси:

  • Сони 78 та

  • Бошланғич нархи 665,3 млн сўм

  • Сотилган нархи 2,9 млрд сўм

     Сурхондарё вилояти, Термез шаҳридан йиллик ижара ставкаси 146,9 млн сўмлик Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази балансидаги бўш турган ўқув биносининг хоналари 161,6 млн сўмга ижарага берилди.

      Ер участкалари:

  • Сони 75 та

  • Бошланғич нархи 779,7 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,3 млрд сўм

  • Ер майдони 2,9 га

     Хоразм вилояти, Янгибозор туманидан нархи 6,1 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 1,5 сотих ер участкаси 63,9 млн сўмга сотилди.

     Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 57 та

  • Бошланғич нархи 16,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 280,2 млн сўм


    Хоразм вилояти, Боғот туманидан нархи 0,1 млн сўмлик кўчма савдо жойи 2,6 млн сўмга сотилди.

    Ўтказилган савдоларда 6 447 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

    Ҳозирда, нархи 7,9 трлн сўм бўлган 147 500 та лот савдога қўйилган.

639 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech