Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Ноябрь 2022

18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!

"Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.

Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олмайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.

Байроғимиз 1992 йил 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлади.

Азиз юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги Сизларни муборакбод этади!

6025 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech