Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Март 2023

28 март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 311 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 2,2 млрд сўмлик 5 349 та лот 3,3 млрд сўмга реализация қилинди.

  Давлат активлари:

- сони 2 та
- бошланғич нархи 963 млн сўм
- сотилган нархи 1,02 млрд сўм

 Сирдарё вилояти, Ховос туманида жойлашган бошланғич нархи 830,6 млн сўмлик Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги савдо дўкони биноси 872,2 млн сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

- сони 1 та
- бошланғич нархи 2,2 млн сўм
- сотилган нархи 37,1 млн сўм

Бухоро вилояти, Бухоро туманидан йиллик ижара ставкаси 2,2 млн сўмлик Бухоро туман давлат хизматлари марказининг маъмурий биносида жойлашган хона 37,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

- сони 72 та
- бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
- сотилган нархи 1,9 млрд сўм
- ер майдони 7,2 га

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридан бошланғич нархи 442,8 млн сўмлик клиникалар, диспансерлар, дорихоналар ташкил этиш учун 8 сотих ер участкаси 487,1 млн сўмга сотилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманидан бошланғич нархи 7,1 млн сўмлик кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 7 сотих ер участкаси 145,7 млн сўмга сотилди.
Сирдарё вилояти, Боёвут туманидан бошланғич нархи 3,1 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 300,9 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

- сони 98 та
- бошланғич нархи 21,8 млн сўм
- сотилган нархи 204,6 млн сўм

Навоий вилояти, Зарафшон шаҳридан бошланғич нархи 0,6 млн сўмлик кўчма савдо жойи 116,5 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 9 912 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,3 трлн сўм бўлган 134 212 та лот савдога қўйилган.

523 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech