Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Февраль 2024

“Ягона миллий баҳолаш стандартининг моҳияти ва аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилади

Аввал маълум қилинганидек, умум-эътироф этилган халқаро баҳолаш стандартлари (ИВС, ЭВС, УСПАП, РИКС ва бошқалар) асосида бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда баҳолашда ягона ёндашувни таъминлайдиган Ягона миллий баҳолаш стандартининг (кейинги ўринларда - ЯМБС) янги таҳрири ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами 3487-сон) ва 2024 йил 1 январдан кучга кирди.

Шунга кўра ЯМБС моҳияти ва аҳамиятини, ундаги янги нормалар мазмунини кенг жамоатчиликка етказиш ва тушунтириш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида, 2023 йил 28 февраль соат 11:00да Давактив агентлигининг биносида (Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 6-уй) “Ягона миллий баҳолаш стандартининг моҳияти ва аҳамияти” мавзусида (онлайн ва офлайн шаклда) семинар ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, мустақил ва холис баҳолаш тизимини ривожлантириш ҳамда баҳолаш хизматларининг профессионал даражаси ва сифатини ошириш мақсадида мазкур семинарга тегишли вазирлик ва идораларнинг баҳолаш фаолиятига алоқадор бўлган масъул ходимлари, Давактив агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамда баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари вакиллари таклиф этилади.

Маълумот учун боғланиш телефонлари: +99871-259-20-19, +99871-259-22-87

 

833 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech