Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Ноябрь 2022

Давактив агентлиги биносида қуввати 200 кВт/с бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилди

Мазкур қуёш электр станцияси йилига 480 минг кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради ҳамда Агентлик биносини кундуз куни электр энергия билан тўлиқ таъминлайди. Ушбу мақсадларда 408 та қуёш электр панеллари ҳамда 6 та 200 литр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди. Шу билан бирга, эҳтиёждан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имконияти ҳам яратилди.

Ушбу станция жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилди.

 

Шунингдек таъкидлаш жоизки, Агентлик биносининг йўлак, зинапоя ва санузел қисмларида 107 та сенсорли ҳаракат детекторлари орқали ишлайдиган 286 та энергия тежамкор лампалар ўрнатилган. Бу ўз ўрнида электр энергияси тежамкорлигини бир неча баравар оширмоқда.

3501 Чоп этиш