Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Август 2020

Давлат иштирокидаги корхоналар ижроия органига ҳақ тўлашнинг намунавий тартиби тасдиқланди

Давактив агентлиги томонидан “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналар ижроия органига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида илғор халқаро тажриба асосида Ижроия органига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом ишлаб чиқилди.

Мазкур низом мукофотлашнинг шаффоф тизимига асосланган бўлиб, ижроия органи раҳбари ва аъзоларига уларнинг иш фаолияти натижалари, ёки самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI)га боғланган ҳолда ҳамда жамият барқарорлигини таъминлашга қўшган ҳиссасига мутаносиб равишда рағбатлантириш маблағларини ҳисоблаш тартибини белгилайди.

Таъкидлаш жоизки, айрим ҳолларда ҳар қандай рағбатлантириш тўловлари ва бонусларни ҳисоблаш ва тўлашга йўл қўйилмаслиги белгиланди. Масалан:

  • ижроия органи фаолияти самарадорлиги қониқарсиз ёки паст даражада баҳоланганда ва/ёки уларнинг фаолияти умуман баҳоланмаганда;
  • ижроия органи фаолияти самарадорлиги натижаларини Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилмаганда;
  • корхонанинг фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Давлат мулки” ахборот тизимига ўз вақтида тақдим этилмаганда ва ҳк.

Юқорида айтиб ўтилганидек, мазкур тартибни ишлаб чиқишда илғор хорижий тажриба ўрганиб чиқилган бўлиб, мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган. Шунингдек, ушбу ҳужжат халқаро молия институтлари ва хорижий экспертлар билан келишилган.

Ҳақ тўлашнинг адолатли ва шаффоф ёндашувларига асосланган мазкур низомнинг давлат иштирокидаги корхоналарда жорий этилиши корхоналар раҳбарларини муносиб рағбатлантириш ва малакали кадрларни жалб қилиш орқали самарадорликни оширишга хизмат қилади.

438 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech