Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Март 2024

"Eltech industrial" технопаркини бошқариш дирекцияси"нинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва технопарк бош режасини ишлаб чиқиш мақсадида технопарк фаолиятини бошқариш бўйича халқаро консалтинг компанияси жалб қилинади

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда  Давактив агентлиги/Буюртмачи) дирекциянинг бош режасини ишлаб чиқиш ва унинг фаолиятини самарали бошқаришни ташкил этиш мақсадида, "Eltech industrial" технопаркини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Дирекция) фаолиятини самарали ташкил этиш ва технопарк бош режасини ишлаб чиқиш мақсадида технопарк фаолиятини бошқариш бўйича (кейинги ўринларда — Лойиҳа) ушбу соҳада илғор тажрибага эга халқаро профессионал консалтинг компаниясини (кейинги ўринларда  Компания) жалб этиш юзасидан танлов эълон қилади.

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини жорий йил 2024 йил 5 апрель куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар тақдим этишларини сўраймиз.

Агар, биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик — консультантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий консультант кўрсатилиши лозим.

Барча манфаатдор томонлар қуйидаги ахборот каналлари орқали тижорат таклифларини тақдим этишлари сўралади (кодланган ҳолда):

Тўхтасинов Ўткир Толибжон ўғли - Давлат активларининг ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

Телефон: +998-71-259-22-08;

Электрон манзил: tender@davaktiv.uz

Компанияларнинг вакиллари билан лойиҳа бўйича ишлар яқин ҳамкорликда, зарур ҳолларда эса Дирекцияда қўшимча лойиҳа гуруҳини тузиш орқали амалга оширилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Дисклеймер:

Мазкур сўровнома тижорат таклифини тақдим этиш мажбурияти ҳисобланмайди ва Буюртмачига таклифни қабул қилиш ёки шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Шунга кўра, таклифлар учун ушбу сўровномани эълон қилиш ва/ёки у билан боғлиқ аризаларни олиш, бир ёки бир нечта иштирокчилар билан музокаралар ва муҳокамалар орқали шартнома тузишни назарда тутмайди.

Ушбу ҳужжатда келтирилган материаллар ва маълумотлар лойиҳанинг фақат энг муҳим томонларининг дастлабки хулосаси ва Консультантдан лойиҳа бўйича кутилиши мумкин бўлган ишлар ҳажми тўғрисида умумий маълумот сифатида хизмат қилишига мўлжалланган.

Танлов иштирокчилари ҳеч нарсага ишониб ва боғланиб қолишлари керак эмас, танлов жараёни билан боғлиқликда буюртмачи учун дастлабки тақдимот ва таклифларни тайёрлаш мақсадида ягона чеклов бундан мустасно.

Дирекциянинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва технопарк бош режасини ишлаб чиқиш мақсадида технопарк фаолиятини бошқариш бўйича консультантни жалб қилиш юзасидан таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сон қарорига мувофиқ, Eltech industrial технопаркини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси фаолиятини самарали ташкил этиш ва технопарк бош режасини ишлаб чиқиш мақсадида технопарк фаолиятини бошқариш учун ушбу соҳада илғор тажрибага эга халқаро консалтинг компаниясини танлов асосида жалб қилиш белгиланган.

Дирекция фаолиятини самарали ташкил этиш ва технопарк бош режасини ишлаб чиқиш жараёнлари Дирекциянинг тармоқ ва индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари доирасида энг мақбул хорижий тажриба асосида ташкил этилиши лозим.

Дирекция тўғрисида қисқача маълумот:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сон қарорига мувофиқ янги турдаги юқори технологияга асосланган электротехника маҳсулотлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ўзлаштириш мақсадида, “Ohangaron Tech Industrial” технопаркини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонасини “Eltech Industrial” технопаркини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Дирекция) сифатида қайта ташкил этилган.

Дирекция технопаркни бошқариш менеджменти ҳисобланади.

Корхонанинг юридик манзили: Тошкент вилояти, Охангарон тумани, Оҳунбобоев кўчаси 1-уй.

Маълумот учун: Дирекция фаолиятини самарали ташкил этиш ва технопарк бош режасини ишлаб чиқиш учун қўшимча равишда 224,0 га ер майдонлари ажратилган. (Тошкент вилояти, Охангарон тумани, Оҳунбобоев кўчаси ҳудудидан 200,0 га, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри “Ал-Хоразмий” мажмуаси ҳудудидан 4,0 га, Фарғона вилояти Фарғона шаҳри “Эко шаҳар” ҳудуди 10 га ва Тошкент вилояти Паркент тумани 10 га);

Компаниялардан кутилаётган таклифлар тузилмаси ва уларга қўйиладиган талаблар:

Технопарк бош режасини ишлаб чиқиш йўналишида:

  • дирекциянинг кенгайтирилган ҳудудларига жаҳон стандартларига мос бош режасини ишлаб чиқиш;
  • бош режани ишлаб чиқиш жараёнида яшил энергия имкониятларини инобатга олиш;
  • бош режани ишлаб чиқиш жараёнида техник хавфсизлик ҳамда қурилиш стандартларига тўлиқ жавоб беришини инобатга олиш;
  • бош режани ишлаб чиқиш жараёнида зарур инфратузилмаларни ва коммуникация тармоқларини инобатга олиш;
  • бош режани ишлаб чиқиш учун компания томонидан мустақил равишда ихтисослашган лойиҳа компанияси жалб қилинади;
  • бош режани 4 ой муддатда ишлаб чиқиш;

Бошқарув йўналишида:

  • дирекцияни бошқариш методологиясини ишлаб чиқиш ва бошқаришда кўмаклашиш;
  • жаҳон савдосига боғлиқ валюта ўзгариши ва бошқа омиллар билан боғлиқ хавфларни таҳлил қилиш ҳамда амалга оширилган таҳлиллар асосида дирекцияни бошқариш жараёнларини муваффақиятли ташкиллаштириш учун лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш;
  • дирекцияни бошқариш, хавфсизлик ва энергияни тежаш соҳасидаги барча маҳаллий ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • дирекциянинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, энг илғор амалиётлар ва ўхшаш (аналог) таҳлиллари асосида тузилма ва бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • жаҳон бозорида маҳсулотларни илгари суриш учун самарали маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, жаҳон электротехника саноати бозорини таҳлил қилиш, асосий ўйинчиларни, тенденцияларни ва потенциал бозор имкониятларини ва компаниянинг жаҳон брендлари билан ҳамкорлик ва бутловчи қисмларни экспорт қилиш соҳасидаги стратегик мақсадларини аниқлаш;
  • энергия самарадорлигини ошириш ва электротехника саноатида барқарор ривожланишга кўмаклашиш режаларини ишлаб чиқиш;
  • дирекцияга технологик ва инновацион лойиҳаларни жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • дирекцияга хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларни жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • инвестицияларни жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
  • жалб қилган хорижий инвестиция ҳажмидан келиб чиқиб рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш;
  • молиявий барқарорлик бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • оптимал маркетинг стратегияси бўйича тавсиялар, маркетинг материалларини тайёрлаш (тизер, инфо-меморандум ва бошқалар) ва инвесторлар ўртасида ахборот материалларини тарқатиш;
  • электротехника соҳасидаги тадқиқотларда иштирок этиш, янги технологиялар ва маҳсулотларни жорий этиш қобилияти бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • дирекция фаолиятини рақамлаштириш имкониятлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • дирекция фаолиятини самарали ташкил этиш учун 1 йил муддатда бошқариш қобилияти мавжудлиги кўрсатиш;

Қўшимча талаблар:

  1. Компаниянинг (индивидуал аризачи ёки Консорциум) таклифи ўзбек/рус тилларида тайёрланиши ва ушбу маълумотларни ўз ичига олиши керак:
  2. қўйилган вазифаларни бажариш учун етарли салоҳият ва ваколатга эгалиги, шунингдек, инсон, вақт ва моддий ресурсларнинг мавжудлиги тўғрисида ёзма ариза;
  3. манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот.

Дирекция фаолиятини самарали ташкил этиш ва технопарк бош режасини ишлаб чиқиш бўйича келиб тушадиган таклифларни саралаб олиш жараёнлари бўйича:

а) дирекцияни бошқариш жараёнини ташкиллаштириш бўйича Компаниянинг келгусидаги ҳаракатлар кетма-кетлигини ва иш кўламини ўз ичига олган режаси. Компаниянинг тавсиялари ва таклифларига қисқа вақт ичида тегишли жавоб берилган тақдирда, бошқариш жараённинг давомийлиги ва самарадорлиги бўйича хулосаси (10 баллгача);

б) хизмат ҳақининг қатъий қисми алоҳида-алоҳида ягона рақам шаклида (ҚҚС, хизмат сафари ва бошқа харажатлар билан бирга) бўлиши ҳамда 2 қисмдан иборат:

  • бошқарув йўналиши бўйича ойма-ой хизмат ҳақини кўрсатиш (25 баллгача)
  • технопарк бош режасини ишлаб чиқиш учун хизмат ҳақини кўрсатиш (25 баллгача);

в) шу тоифадаги лойиҳа доирасида тузилган битимлар юзасидан Компанияларнинг иш тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, 2020 йил 1 январь кунидан бошлаб ҳозирги даврга қадар МДҲ минтақасидаги мандатлар тўғрисида маълумот (20 баллгача);

г) лойиҳани амалга оширишдан келиб чиқиб, лойиҳани амалга ошириш юзасидан ишларни ташкил этиш бўйича таклиф. таклиф этилган лойиҳага жалб қилинган жамоа ҳақида маълумот, шахсларнинг (жисмоний ва юридик) исмлари ва улар ҳақидаги маълумотлар: иш тажрибаси, фаолият муддати, битимлар тузиш бўйича умумий тажриба ва уларни амалга ошириш бўйича малакаси (20 баллгача);

1290 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech