Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Август 2022

“Uzbekistan Airways” АЖнинг айрим самолётларини сотиш юзасидан профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги/Буюртмачи) тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “Uzbekistan Airways” АЖ (кейинги ўринларда - Сотувчи)нинг айрим самолётлари тури ва русумини инобатга олиб, лотларга бўлган ҳолда сотиш жараёнларини ташкиллаштириш учун хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси (кейинги ўринларда - Консультант) танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилади.

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини жорий йил 29 август куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этишларини сўраймиз.

Барча манфаатдор томонлар қуйидаги ахборот каналлари орқали тижорат таклифларини тақдим этишлари сўралади (кодланган ҳолда):

Вохиджон Тожиев, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Йирик давлат активларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари;

Тел.: + 998-71-259-20-91; эл.почта: tender@davaktiv.uz.

Битим бўйича ишлар Консультант, Буюртмачи ва Сотувчи вакиллари ўртасида яқин ҳамкорликда амалга оширилиши кутилмоқда.

Дисклеймер

Мазкур сўровнома тижорат таклифини тақдим этиш мажбурияти ҳисобланмайди ва Буюртмачига таклифни қабул қилиш ёки шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Шунга кўра, таклифлар учун ушбу сўровномани эълон қилиш ва/ёки у билан боғлиқ аризаларни олиш, бир ёки бир нечта иштирокчилар билан музокаралар ва муҳокамалар орқали шартнома тузишни назарда тутмайди.

Ушбу ҳужжатда келтирилган материаллар ва маълумотлар лойиҳанинг фақат энг муҳим томонларининг дастлабки хулосаси ва Консультантдан хусусийлаштириш бўйича кутилиши мумкин бўлган ишлар ҳажми тўғрисида умумий маълумот сифатида хизмат қилишига мўлжалланган.

Танлов иштирокчилари ҳеч нарсага ишониб ва боғланиб қолишлари керак эмас, танлов жараёни билан боғлиқликда буюртмачи учун дастлабки тақдимот ва таклифларни тайёрлаш мақсадида ягона чеклов бундан мустасно.

“Uzbekistan Airways” АЖга тегишли бўлган айрим самолётларини сотиш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш хизмати бўйича таклиф тақдим учун сўровнома (RfP)

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 мартдаги “Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5100-сон қарорига мувофиқ, “Uzbekistan Airways” АЖнинг айрим самолётлари сотилиши (кейинги ўринларда - Битим) белгиланган.

Сотиш жараёни ҳаво кемалари бозорининг тармоқ ва индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини ҳисобга олган ҳолда энг мақбул хорижий тажрибага мувофиқ ташкил этилиши лозим. Сотувчининг тўғри қарор қабул қилиш учун “Катта тўртлик” (BIG 4) халқаро баҳолаш компаниялари томонидан тайёрланган активнинг баҳоланган қиймати тўғрисидаги ҳисоботини инобатга олади.

Активлар тўғрисида қисқача маълумот

Активлар (18 та ҳаво кемалари ва 1 та симулятор) 6 та лотларга бўлинган, шу билан бирга консультантнинг тавсиялари асосида бозор талаблари ва таҳлил натижаларига мувофиқ лотлар таркиби ўзгартирилиши мумкин.

Т/р

Хаво кемаси тури

Борт номери

Ишлаб чиқарилган йили

1-ЛОТ

1.

Боинг 757

UK 75701

1999 йил

2.

Боинг 757

UK 75702

1999 йил

2-ЛОТ

3.

Боинг 767

UK 67007

2003 йил

4.

Боинг 767

UK 67008

2004 йил

3-ЛОТ

5.

Боинг 767

UK 67000

2008 йил

4-ЛОТ

6.

Ил-76 ТД

UK-76821

1982 йил

7.

Ил-76 ТД

UK-76793

1989 йил

8.

Ил-76 ТД

UK-76794

1989 йил

9.

Ил-76 ТД

UK-76427

1991 йил

10.

Ил-76 ТД

UK-76831

1992 йил

5-ЛОТ

11.

Ил-114-100

UK-91105

2008 Йил

12.

Ил-114-100

UK-91104

2009 йил

13.

Ил-114-100

UK-91106

2009 йил

14.

Ил-114-100

UK-91107

2010 йил

15.

Ил-114-100

UK-91108

2011 йил

16.

Ил-114-100

UK-91109

2013 йил

17.

Ил-114-100 учун симулятор

1

2010 йил

6-ЛОТ

18.

Ми-8МТВ-1 “САЛОН"

UK 17202

2011 йил

19.

Ми-8МТВ-1 “САЛОН”

UK 17201

2003 йил

 

Консультантнинг таклифи ўзбек ёки рус/инглиз тилларида тайёрланиши ҳамда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим (кодланган ҳолда):

а) Активларни сотиш жараёнини ташкиллаштириш бўйича консультантнинг келгусидаги ҳаракатлар кетма-кетлигини ва иш кўламини ўз ичига олган режаси. Консультантнинг тавсиялари ва таклифларига қисқа вақт ичида тегишли жавоб берилган тақдирда, сотиш жараённинг давомийлиги бўйича хулосаси шартнома имзолангандан сўнг 3 ойдан ошмаслиги лозим (10 баллгача);

б) Шу тоифадаги активлар доирасида тузилган битимлар юзасидан консультантларнинг иш тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, ҳаво кемаларини сотиш бўйича тажрибаси (камида 5 йил) тўғрисида маълумот (35 баллгача);

в) Битимни бажариш нуқтаи назаридан ишларни ташкил этиш бўйича таклиф (ўз якунига етказиш муддатини ҳисобга олган ҳолда). Битимга жалб этилаётган жамоа тўғрисида маълумотлар, жамоа шахсларининг исмларини алоҳида кўрсатган ҳолда ва улар тўғрисидаги маълумотлар: иш тажрибаси, иш тажрибаси муддати ва битимлар тузиш бўйича тажрибаси (15 баллгача)

г) Тижорат таклифи (ҚҚС ва бошқа харажатлар билан бирга) муваффақияти учун тўлов миқдорини ўз ичига олади (40 баллгача). Битим қийматига мутаносиб равишда муваффақияти учун тўлов (“success fee”)ни ўз ичига олган тижорат таклифига Буюртмачи устунлик беради.

Агар хизмат ҳақи нархлар оралиғида берилган бўлса, унда таклифни баҳолаш учун унинг юқори чегараси қабул қилинади.

Тўловлар ҳар бир лот сотилганидан кейингина амалга оширилади.

д) Қўйилган вазифаларни бажариш учун етарли салоҳият ва ваколатга эгалиги, шунингдек, инсон, вақт ва моддий ресурсларнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида ёзма ариза;

е) Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумот. Ҳозирда маслаҳатчи ушбу битимда иштирок этса, зиддиятга олиб келиши мумкин бўлган потенциал битим мажудлигини кўрсатиш лозим.

Савдо жараёнлари бўйича консультантдан кутилаётган ишлар ҳажми:

I. Активлар таҳлили:

Активларнинг тавсифи, физик хусусиятлари, жорий ҳолати, рақобатбардошлик имкониятлари;

ҳуқуқий ҳужжатлар ва юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий мажбуриятларни таҳлил қилиш;

хатарлар (риск)нинг таҳлили, инвестор таҳлилига мувофиқ активларни хатарга қўядиган потенциал йўналиш ва эҳтимолларни аниқлаш ва бундай битимларнинг муваффақиятсизлигига сабаб бўладиган энг кенг тарқалган сабабларни ўрганиш. Аниқланган хатарларни камайтириш борасида чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида тавсиялар бериш.

II. Активни сотишдан олдин тайёрлаш бўйича маслаҳатлар:

Самарали сотишга олиб келиши мумкин бўлган камида иккита усулни танлаш ва активларни сотиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш (таклиф қилинган сотиш усуллари, зарур ҳаракатлар ва уларнинг муддатлари, таклиф қилинган ҳар бир сотиш усули учун) ҳар бир таклиф қилинган сценарий билан боғлиқ хавфларни баҳолаш, Сотиш имкониятлари, шунингдек ҳуқуқий йўналтириш ва битимни тугатиш. Заруратга кўра самарали сотишга эришиш, лотларга ўзгартириш бўйича таклиф бериши мумкин;

Сотиш бўйича энг мақбул усулни танлаш бўйича тавсия бериш.

Хизмат кўрсатиш муддати уч ой.

Консультант учун талаблар:

  1. Консультант мазкур хизматларини амалга оширишда етарли тажрибага эга эканлигини намойиш қилиши лозим ва белгиланган вазифаларни бажариш учун тайинланган асосий жамоа аъзоларини тақдим этиши керак.
  2. Консультант M&A бозорида битимларни юритиш, шу жумладан хусусийлаштириш жараёнлари доирасида битимлар бўйича етарли тажрибага эга эканлигини намойиш қилиши лозим.
  3. Консультант вазифани ўз вақтида бажариш учун етарли моддий ва инсон ресурсларига эга эканлиги юзасидан кафиллик бериши лозим.

(1) Агар консультантларнинг таклифлари “а”, “б” ва “в” бандларида кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб 30 баллдан кам баҳоланса,  “г” бандида назарда тутилган баҳолаш баллари қўлланилмайди.

4784 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech