Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Июль 2020

"Қўқон механика заводи" АЖ устав капиталидаги давлат улушининг хусусийлаштириш жараёни қайтадан бошланганлиги тўғрисида эълон

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига асосан, UzAssets инвестиция компанияси” АЖнинг 2021 йил 20 октябрдаги эълонига мувофиқ, Қўқон механика заводиАЖ (кейинги ўринларда – “Жамият” ёки “Актив”) устав капиталидаги 64,08 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш (кейинги ўринларда – “Битим”) жараёнлари бошлаган.

Мазкур битим юзасидан хусусийлаштириш бўйича консультант “Deloitte” ҳалқаро компанияси томонидан ўтказилган Жамиятнинг молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик комплекс таҳлил (due diligence)лар натижасида мазкур хусусийлаштириш жараёнларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян хатарлар аниқланганлиги сабабли, ушбу хусусийлаштириш жараёнлари вақтинчалик тўхтатилган эди.

Бугунги кунда, юқорида назарда тутилган хатарлар тўлиқ бартараф этилгани сабабли, Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – “Давактив агентлиги”) Жамиятни хусусийлаштириш жараёнини қайта бошланганлигини эълон қилади ҳамда Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) учун аризаларни йиғиш босқичини бошлайди.

Компания тўғрисида қисқача маълумот:

"Қўқон механика заводи" АЖ - металл цистерналар ва контейнерлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ишлаб чиқариш майдони 12,15 гектар, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган. ҚМЗ мижозлари ва ҳамкорлари орасида "УзТрансГаз" АЖ, "Худудгазтаъминот" АЖ, "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ ва бошқа кўплаб компаниялар бор. Заводда янги маҳсулот ва асбоб-ускуналар ассортиментини яратиш имконини берувчи малакали муҳандис ва мутахассислар жамоаси мавжуд. Устав капитали - 20,1 млрд. сўм.

Битимни амалга ошириш жараёни:

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади.

Иштирокчилардан қуйидаги маълумотлар билан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interestтўғрисидаги аризаларини тақдим этишлари сўралади:

  1. Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури);
  2. Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;
  3. Охирги 3 йилги фаолияти бўйича молиявий ҳисоботи (МҲХС афзалроқ).

Қизиқиш билдириш тўғрисидаги ариза Иштирокчининг хоҳишига кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тайёрланиши мумкин.

Талабгорлар сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини 2023 йил 29 сентябрь соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборишлари лозим: jmamadjanov@deloitte.uz

Қабул қилинган аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:

  • давлат улушини сотиб олиш учун тўловга қобилиятлилиги;
  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши лозим. Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санкцияланган шахс/(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти/(лар) бўлмаслиги керак. Шунингдек, талабгорлар (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санкциялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари лозим ва Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири), шунингдек унинг тегишли шахсларидан бирортасининг асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санкциядаги шахслар ёки санкциядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги лозим.

Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичидан муваффақиятли ўтган талабгорларга хусусийлаштириш жараёнларининг кейинги Мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни (NBO) қабул қилиш босқичида иштирок этиш учун таклиф қилинади ва уларга ушбу босқич жараёнлари тўғрисидаги хат (Process Letter) юборилади.

Шу билан бирга, хусусийлаштириш жараёнларида келгусидаги ўз иштирокини тасдиқлаш учун, ушбу талабгорлар билан Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA)ни имзолаш таклиф этилади, сўнгра уларга маслаҳатчи томонидан тайёрланган Компанияни сотиб олиш нархи бўйича индикатив мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни тайёрлаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган дастлабки маълумотлар тўплами (Information Memorandum) билан танишиш имконияти берадиган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти берилади.

Қўшимча маълумотлар учун юқорида келтирилган алоқа каналига мурожаат қилишингиз мумкин.

Дисклеймер

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, "DELOITTE" ва Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва "DELOITTE" ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги, Компания ва "DELOITTE" томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдинан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

522 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech