Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Ноябрь 2023

“YO'LREFTRANS” АЖни устав капиталидаги 51 фоиз давлат улушининг хусусийлаштириш жараёни бошланганлиги тўғрисида эълон

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – “Давактив агентлиги”) тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “YO'LREFTRANS” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда – Актив) хусусийлаштириш жараёни бошланганлигини эълон қилади.

Winvestment Consult ва Kreston Tashkent консорциуми (кейинги ўринларда – "Маслаҳатчи") ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Актив тўғрисида қисқача маълумот:

“YO’LREFTRANS” АЖ - юкларни ташиш бўйича маҳаллий ва халқаро шаҳарлараро логистика хизмати, изотермик автомобилларни ижарага бериш ишларини ташкил қилувчи компания ҳисобланади.

Устав фонди: 21,9 млрд.сўм;

Корхонанинг юридик манзили: Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Гулистон кўчаси, 351-уй.

Веб саҳифаси: www.yolreftrans.uz.

Битимни амалга ошириш жараёни:

Давактив агентлиги “YO'LREFTRANS” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнларини Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO) қабул қилиш босқичидан бошланишини эълон қилади.

Бунда:

1. Ушбу босқич барча талабгорлар учун очиқ.

2. Қизиқиш билдирган барча талабгорлар билан Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланади ва уларга Маслаҳатчи томонидан тайёрланган Активни сотиб олиш нархи бўйича мажбуриятга эга бўлган таклифларни тайёрлаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган маълумотлар тўплами (Information Memorandum) ҳамда молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик бўйича таҳлилий ҳисоботлари билан танишиш имконияти берадиган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти берилади.

3. Талабгорлардан қуйидаги маълумотлар билан бирга сотиб олиш бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) тақдим этишлари сўралади:

  • Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури);
  • Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;
  • Охирги 3 йилги фаолияти бўйича молиявий ҳисоботи (МҲХС афзалроқ);
  • Активни сотиб олиш бўйича нарх таклифи.

Талабгорлар Мажбуриятга эга бўлган таклифларини (BO2023 йил 25 декабр соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборишлари лозим: info@winvest.uz.

Қабул қилинган аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:

  • давлат улушини сотиб олиш учун тўловга қобилиятлилиги;
  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши лозим. Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санкцияланган шахс/(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти/(лар) бўлмаслиги керак. Шунингдек, талабгорлар (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санкциялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари лозим ва Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири), шунингдек унинг тегишли шахсларидан бирортасининг асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санкциядаги шахслар ёки санкциядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги лозим.

Эслатиб ўтамиз, ушбу босқич барча Иштирокчилар учун очиқ!

Дисклеймер

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, Winvestment Consult ва Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва Winvestment Consult ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги, Компания ва Winvestment Consult томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

1159 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech