Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Апрель 2022

“Бектемир-спирт экспериментал заводи” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетининг хусусийлаштириш жараёни бошланганлиги тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – “Давактив агентлиги” ёки “Сотувчи”) тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “Бектемир-спирт экспериментал заводи” АЖ (кейинги ўринларда – “Компания” ёки “Актив”) устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилади (кейинги ўринларда – “Битим”).

ABRAU CAPITAL ва CENTIL компаниялар консорциуми ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича етакчи маслаҳатчиси ҳисобланади.

Компания тўғрисида қисқача маълумот

“Бектемир-спирт экспериментал заводи” акциядорлик жамияти 2007 йилда ташкил этилган, Ўзбекистон спирт саноати соҳасида 4 та йирик ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлиб, ишлаб чиқариш қувватига мувофиқ мазкур Компания 2 ўринни эгаллайди (1 930 минг дал/йил).

  • Актив Тошкент шаҳри, Бектемир туманида жойлашган бўлиб, умумий ишлаб чиқариш майдони – 1,7 га;
  • Актив маҳсулотларининг асосий тури этил озиқ-овқат спирти ҳисобланади. Тозалаш даражасига қараб, “Алфа”, “Люкс” ва “Юқори тозалаш” маҳсулотлар ассортименти ишлаб чиқарилади;
  • Алфа” ва “Люкс” даражали спирт маҳсулотлари премиум ва супер-премиум сегментларнинг алкогол ичимликларини тайёрлаш учун ишлатилади;
  • Меҳнат жамоаси сони~230 киши, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 1 930 минг дал/йил. Компания молиявий жиҳатдан даромад ва соф фойданинг юқори ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Жумладан, 2018 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда даромад 88,3 млрд сўмдан 196,3 млрд сўмга, соф фойда эса мос равишда 8,3 млрд сўмдан 16,5 млрд сўмга ошган.

 Битимни амалга ошириш жараёни:

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади.

Иштирокчилардан қуйидаги маълумотлар билан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини (Express of interest) тақдим этишлари сўралади:

  1. Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури);
  2. Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/ таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;
  3. Охирги 3 йилги фаолияти бўйича молиявий ҳисобот (XMҲС афзалроқ).

Қизиқиш билдириш тўғрисидаги ариза (Express of interest) Иштирокчининг хоҳишига кўра рус, ўзбек ёки инглиз тилларида тайёрланиши мумкин.

Қизиқиш билдириши тўғрисидаги аризанинг тақдим этилишиниинг охирги муддати – 2022 йил 4 май соат 18:00дан (Тошкент вақти билан) қуйидаги электрон почта манзилларига юборилиши лозим: almo@abraucapital.com, snaz@abraucapital.com, dilru@abraucapital.com.

Аризалар ва илова қилинган маълумотларни кўриб чиқиш натижалари асосида Иштирокчилар кейинги босқичлар ҳақида шахсан хабардор қилинади.

Ариза топшириш жараёни барча Иштирокчилар учун очиқ.

 

Дисклеймер

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, Компания, ABRAU CAPITAL ва Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва ABRAU CAPITAL ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги, Компания ва ABRAU CAPITAL томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

2285 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech