Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Май 2020

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсири баҳоланмоқда

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрь "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"даги 215-сон қарори тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ)дан ўтказилмоқда.

ТСТБ доирасида давлат корхоналари тўғрисида, корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида, давлатга тегишли акция пакетларни (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисидаги низомларда қўйилган талабларининг ушбу корхоналар фаолиятига таъсири баҳоланмоқда.

Баҳолаш натижаларига кўра, кўзланган мақсадларга эришилмаган ва самарасиз ёки самарадорлиги паст бўлган талаб ва тартибларни ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ҳамда ТСТБ ҳисоботи Давактив агентлигининг расмий веб-сайтига юкланди.

Мазкур қарор бўйича Давактив агентлиги томонидан тайёрланган ТСТБ ҳисоботи билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботи ҳаволаси

Ушбу ТСТБ ҳисоботи юзасидан таклиф ва мулоҳазаларингизни Давактив агентлигининг research@davaktiv.uz электрон почта манзилига ҳамда махсус +99890-186-39-46 (Бутабоев Мехриддин) алоқа рақамига юборишингиз мумкин

145 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech