Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Март 2021

Давлат акция пакетларини савдога чиқариш бўйича монополияга чек қўйилди

Давлат активларини сотишда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш бўйича яна бир қадам ташланди.

Гап шундаки, бир неча ўн йиллар давомида давлат акция пакетлари “Тошкент” республика фонд биржасига фақатгина битта брокер - “Мулк-сармоя брокерлик уйи” акциядорлик жамияти орқали савдоларга чиқарилган. Бу эса, ўз навбатида, республика фонд бозорида фаолият юритаётган бошқа профессионал инвестиция воситачилари учун тенг рақобат муҳити яратилишига салбий таъсир қилиб келган.

Эндиликда ушбу амалиётга чек қўйилиб, давлат акция пакетларини биржа савдоларига чиқариш ва сотиш жараёнида профессионал инвестиция воситачилари (брокерлар)ни жалб этиш юзасидан танлов ўтказилади. Унда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган жами 44 та профессионал инвестиция воситачининг барчаси ҳеч қандай тўсиқсиз иштирок этишлари мумкин. Бу амалиёт давлат активларининг очиқ ва шаффоф тарзда хусусийлаштирилишини таъминлашга хизмат қилади.

Танлов бўйича ғолибларни аниқлашда, биринчи навбатда, иштирокчиларнинг фонд бозоридаги тажрибаси, молиявий ҳолати, воситачилик хизмати таърифлари, амалга оширадиган тарғибот ишлари ва бошқалар ҳисобга олинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, соҳанинг барча манфаатдор шахсларини Агентлик ижтимоий тармоқлари ҳамда ОАВлари орқали эълон қиладиган хабарларини кузатиб боришга ва танловларда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Ахборот хизмати

2758 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech