Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Сентябрь 2022

Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасига бошлиқ тайинланди

Норов Фирдавс Юсупович Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фирдавс Норов 1975 йил 14 августда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий. 1997 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - муҳандис-иқтисодчи.

Бунга қадар Ф.Норов Бухоро вилояти ҳокимияти ва Бухоро вилояти монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармасининг турли лавозимларида фаолият юритган.

2098 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech