Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Июнь 2020

Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург” бизнес маркази биносини барпо этиш лойиҳаси бўйича “Стройпроект” МЧЖ (Россия) билан келишувга эришилди

Жорий йилнинг 19 июнь куни Давактив агентлиги биносида Россиянинг “Стройпроект” МЧЖ компанияси ҳамда Давактив агентлиги вакиллари ўртасида давлат-хусусий шериклик битими лойиҳаси имзоланди.

Мазкур битимга мувофиқ, Тошкент шаҳри марказида давлат-хусусий шериклик асосида “Санкт-Петербург” бизнес маркази биносини барпо этиш лойиҳаси амалга оширилади, хусусан:

– йигирма беш йил муддатга хусусий шерикка 0,20 га ер майдони ижарага берилиши;

– 2025 йил 1 сентябрга қадар 10,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши натижасида пастқи қаватларда хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш имконини берувчи замонавий бизнес марказ биносини қурилиши ва унинг фаолияти йўлга қўйилиши;

– камида 150 та янги иш ўрни яратилиши;

– замонавий бизнес марказ биносининг камида бир минг квадрат метр қисмига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармасини жойлаштирилиш белгиланган.

Маълумот учун: “Стройпроект” МЧЖ – 1990 йилда ташкил этилган бўлиб унинг бош офиси Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган. Компания – транспорт инфратузилмасини лойиҳалаш соҳасида Россиянинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Компаниянинг асосий фаолияти автомобил йўллари, кўприк иншоотлари, темир йўл инфратузилмаси ва аеропорт мажмуаларини комплекс лойиҳалаш, шунингдек қурилишни назорат қилишдан иборатдир. 1500 тадан ортиқ ходимлар мавжуд.

431 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech