Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Февраль 2024

Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллигига бағишланган тадбир

Айни кунларда юртимиз бўйлаб ўзбек шеърияти гулшанининг икки буюк устуни, шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ҳамда ўзбек классик адабиётининг улкан намоёндаси, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг 541 йиллик таваллуд айёмлари кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат билан Давлат акливларини бошқариш агентлиги тизимида икки буюк сиймонинг ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида  “Навоий – мангу барҳаёт” ҳамда “Бобур – тарихшунос ва давлат арбоби” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир Давактив агентлиги директори ўринбосари Алишер Миралиев бошчилигида, ҳамда Юридик фанлари доктори, профессор, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Феруза Муҳиддинова иштирокида бўлиб ўтди.

Маърузачи айтиб ўтганидек, инсонни комилликка етакловчи куч ҳам, давлат ва жамият тараққиёти ҳам илм ва маърифат биландир. Навоий ижоди ана шундай юксак мақсадлар сари илҳомлантиради, маънавий қудрат бахш этади.

Алишер Навоий ижоди ва фаолиятига оид барча маълумотлар унинг цивилизациямиз тарихида туркий тилнинг бошқа тилларидан устун томонларини кўрсатиб, она тилимизнинг бой имкониятларини тўлиқ очиб берган буюк олим сифатида биз учун қадрлидир.

Алишер Навоий бутун ҳаёти давомида адабий асарларни сиёсат билан бирлаштирган. Юқори мансабга эга шахс бўла туриб, у мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган, илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилиб, тинчлик ва тотувлик ҳукм суришига доим ҳаракат қилган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса, турли ҳудудлар ва минтақаларнинг, мамлакатлар ва ўлкаларнинг, шаҳарлар ва қишлоқларнинг сиёсий тарихи, илм-фани, маданияти, урф-одатлари билан бирга, уларнинг табиати, хўжалиги, жўғрофий ўрни, чегаралари, яйловлари, тоғ ва даралари, кўл ва дарёлари, хилма-хил ўсимликлари, мевалари, ҳайвонот дунёси, ерусти ва ерости бойликлари, тили, савдо-сотиқ ишлари билан ҳам астойдил қизиққан. Буларнинг ҳаммасини ўзининг қомусий асари «Бобурнома»да баён этган.

Музокараларга бой тадбир сўнгида, Давактив агентлиги томонидан ходимларнинг маънавий бойлигини синаш мақсадида тафаккур ўйини ўтказилди. Мазкур ўйин қизиқарли савол-жавоблар бахси сифатида ўтиб, 3 та ғолиб аниқланди ва эсдалик совғалари топширилди.

1226 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech