Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Февраль 2022

“Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 99,02 фоиз акция пакетларини хусусийлаштириш жараёнига қизиқиш билдириш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини узайтириш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 10 декабрдаги Эълонига мувофиқ, “Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 99,02 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича қизиқиш билдириш бўйича таклифларни (EOI) қабул қилиш муддатини 2022 йил 17 март куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, бугунги кунда Давактив агентлигига кўплаб инвесторларнинг мазкур хусусийлаштириш жараёни юзасидан қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалари келиб тушган бўлсада, ушбу қўшимча муддат сотиш жараёнларини янада шаффоф ва рақобатбардош ўтказиш, шунингдек қўшимча салоҳиятли инвесторларни жалб қилишга қаратилган.

2021 йил 10 декабрда берилган қизиқиш билдириш бўйича  аризаларини йиғиш тўғрисидаги эълоннинг қолган барча маълумотлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

Қўшимча шартлар

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, Компания, Deloitte ва Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва Deloitte ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iii) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

3919 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech