Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Октябрь 2021

“Фарғонаазот” АЖнинг устав капиталидаги акция пакетларини хусусийлаштириш жараёнларига Халқаро Консультантларни жалб қилиш тўғрисида маълумот

 Давлат активларини бошқариш агентлиги “Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 99,02 фоиз улушни хусусийлаштириш жараёнларига халқаро нуфузга эга консультант ва аудиторлик компанияларини танлов асосида жалб қилганлигини маълум қилади.

Хусусан, “Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 99,02 фоиз улушни хусусийлаштириш учун Халқаро молия корпорацияси билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқилиб, мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” ҳамда Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, “катта тўртлик”ка кирувчи халқаро компаниялар орасидан энг мақбули жумладан, нарх (тижорат) таклифи, мазкур сохадаги тажрибаси, малака ва салоҳияти, шунингдек савдоларни ташкил этиш ёндашувлари бўйича тақдим этган қуйидаги компаниялар танлаб олинди:

Хусусийлаштириш жараёнларини амалга ошириш ва комплекс таҳлил ўтказиш учун етакчи консультант этиб - “Deloitte” халқаро консальтинг компанияси;

Улушни баҳолаш ишлари учун - “KPMG” халқаро баҳоловчи компанияси.

Шу билан бирга, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Стратегик консультанти сифатида Халқаро молия корпорациясини давлат активини сотиш жараёнлари доирасидаги музокараларда маслаҳат бериш учун жалб этиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, халқаро консультантларнинг тавсияларидан келиб чиқиб, ушбу давлат улуши бўйича манфаатдор ва салоҳиятли инвесторларнинг савдоларда иштирок этиши учун қўйиладиган талаблар ва бошқа савдо шартлари бўйича батафсил маълумотлар қўшимча равишда эълон қилинади.

2729 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech