Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Октябрь 2021

Хусусийлаштириш жараёнларига маслаҳатчиларни жалб этилиши юзасидан ахборот

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6167-сон Фармонининг 2-иловаси иккинчи бўлимида номлари кўрсатилган айрим корхоналарни хусусийлаштириш бўйича консултантлар танлаб олинганлигини маълум қилади.

Жумладан, Агентликнинг ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets” инвестиция компаниясининг расмий веб-сайтида жорий йил 15 сентябрда берилган ошкора Эълонга мувофиқ, 29 сентябрга қадар 10 та профессионал ташкилотлардан, шу жумладан консорциум шаклидаги биргаликда берилган таклифлар олинди.

Талабгорларнинг молиявий таклифлари билан бирга, уларнинг бу соҳадаги тажрибаси, малакаси ва мавқеи, активларни сотиш бўйича ёндашувларига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда баҳолаш натижасига кўра, “Қўқон биокимё” (спирт бозори таҳлиллари билан), “Шарқ НМАК” ва “Сувмаш” АЖ акцияларини хусусийлаштириш бўйича “Deloitte” халқаро консалтинг компанияси ғолиб деб топилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “UzAssets” инвестиция компанияси жалб этилган маслаҳатчи билан бирга активларнинг шаффоф ва муваффақиятли сотилиши учун барча чораларни кўради.

Келгусида хусусийлаштириш жараёнларини муваффақиятли амалга оширишда профессионал ташкилотлар иштирокини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигимизни маълум қилган ҳолда, маҳаллий профессионал ташкилотларимизни ушбу жараёнда фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Маълумот учун, 15 сентябрда берилган ошкора Эълонда кўрсатилган 3 та лойиҳа – “Ўрта Осиё транс” АЖ, “93-махсус трест” АЖ ва “2 та лойиҳа институтлари”ни хусусийлаштириш бўйича Консултантлардан таклифлар қабул қилиш муддати 2021 йил 14 октябрга қадар узайтирилганлиги тўғрисида жорий йил 4 октябрда хабар берилган эди.

1745 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech