Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Июль 2024

“International” меҳмонхонасини хусусийлаштириш юзасидан АХБОРОТ

Аввал хабар берилганидек, “International” меҳмонхонасидаги давлат улушини (кейинги ўринларда – Меҳмонхона) хусусийлаштириш жараёнинннг Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бошланган ва аризалар жорий йил 15 июлга қадар қабул қилинган.

Мазкур хусусийлаштириш жараёнлари “Deloitte” компанияси томонидан Хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида олиб борилмоқда.

Хусусийлаштириш жараёнларининг мазкур Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи доирасида кенг қамровли маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан инвестиция тизерлари Deloitte халқаро алоқалари орқали салоҳиятли инвесторларга юборилиб индивидуал мулоқотга киришилган.

Натижада, 2024 йил 15 июлга қадар дунёнинг турли давлатлари, жумладан, Араб давлатлари, Шарқий Осиё ва Европа мамлакатларидан 6 нафар халқаро инвесторлар томонидан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) тўғрисидаги аризалар "Deloitte" компаниясига келиб тушган. Келиб тушган барча аризалар, ушбу босқичда белгиланган мезонларга, хусусан:

  • давлат улушини сотиб олиш учун тўловга қобилиятлилиги;
  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги. 

Ўрганиш натижасида барча аризалар юқоридаги мезон талабларига мувофиқлиги аниқланди. Шунга кўра барча 6 нафар талабгорларга, "Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO)" тайёрлаш учун ушбу босқичини бўйича батафсил маълумотларни ўз ичига олган тегишли Жараён хати (Process Letter) орқали индивидуал равишда хабардор қилинади.

Сотув жараёнининг жорий "Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO)" босқичи тўғрисида:

Эндиликда, мазкур босқичга ўтган талабгорлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланади ва мажбуриятга эга бўлмаган тижорат таклифларини тайёрлаш учун етарли бўлган маълумотлар, жумладан "Deloitte" компанияси томонидан тайёрланган Актив фаолияти тўғрисидаги умумий маълумотлар сақланадиган виртуал маълумотлар хонасига (VDR) кириш имконияти яратилади.

Deloitte компанияси томонидан Меҳмонхонани сотиб олиш нархи бўйича мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни (NBO) жорий йил 19 августга қадар қабул қилинади.

Сотув жараёнининг жорий кейинги босқичи тўғрисида:

Мажбуриятга эга бўлган таклиф (BO) қабул қилиш босқичига ўтган талабгорларга Deloitte компанияси томонидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар (Due-diligence) билан танишиш, активга ташриф буюрган ҳолда унинг бошқарув органига саволлар бериш имконияти яратилади.

Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнига қизиқиш билдирган ва аризалар топширган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради ҳамда Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичидан муваффақиятли ўтган талабгорлар билан келгусидаги конструктив ҳамкорликка ишонч билдиради.

1882 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech