Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Февраль 2024

8 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

375 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 40,2 млрд сўм бўлган 189 та лот 49,2 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 26 та
  • бошланғич нархи 33,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 40,5 млрд сўм

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган бошланғич нархи 4,1 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази балансидаги паррандачилик комплекси бино-иншоотлари 9,2 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 14 та
  • бошланғич нархи 63,6 млн сўм
  • сотилган нархи 69,9 млн сўм

Ер участкалари:

  • сони 47 та
  • бошланғич нархи 707,1 млн сўм
  • сотилган нархи 883,3 млн сўм
  • ер майдони 8 га

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридан бошланғич нархи 16,2 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 70 метр квадрат ер участкаси 132,7 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 6 та
  • бошланғич нархи 753 млн сўм
  • сотилган нархи 997,3 млн сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидан бошланғич нархи 85,8 млн сўм бўлган дўкон 278 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо шохобчалари:

  • сони 25 та
  • бошланғич нархи 6,7 млн сўм
  • сотилган нархи 72,3 млн сўм

Андижон вилояти Улуғнор туманидан бошланғич нархи 0,4 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 35,2 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 30 та
  • ер 143,96 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 2,6 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 1,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 551 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,4 трлн сўм бўлган 110 903 та лот савдога қўйилган.

830 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech