Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Май 2024

Kun.uz ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Ўзбекнефтегаз” АЖ таркибидаги “Шўртангазкимё мажмуаси” МЧЖ тасарруфидаги болалар боғчаларини хусусийлаштирилиши юзасидан билдирилган фикрларга ДАВАКТИВ АГЕНТЛИГИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

Сўнгги йилларда иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш йўналишида қабул қилинган қарорларга асосан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан асосий фаолиятига хос бўлмаган активларни аниқлаш ва уларни корхоналар тасарруфидан чиқариш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

“Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳар йили ўтказиладиган таҳлил ва ялпи хатлов натижалари бўйича хусусийлаштириш дастури ишлаб чиқилади.

Жумладан, 2023 йилда ўтказилган таҳлил ва хатлов натижалари бўйича 2024 йилги хусусийлаштириш дастури тасдиқланган ҳамда унда 250 га яқин давлат корхоналари ва уларнинг улушлари, 1 000 дан ортиқ кўчмас мулк объектлари рўйхати тасдиқланган.

Хусусан, “Ўзбекнефтегаз” АЖнинг бугунги кунда бозорда хусусий тадбиркорлар фаолият кўрсатаётган ва фаолиятига хос бўлмаган 23 та активлари дастурга киритилган. Улардан 4 таси жамият тизим корхонасининг болалар боғчаси ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, хусусийлаштириш дастури қарорида ижтимоий соҳа объектларини сотиш муддати ва шартлари, шу жумладан фаолият турини сақлаш шартлари Давлат мулкини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси томонидан белгиланиши кўрсатилган.

Ушбуларга кўра, мазкур болалар боғчаларининг узлуксиз ва самарали фаолиятини таъминлаш бўйича аниқ чораларни белгилаш ишлари якунланмагунга қадар, улар оммавий савдоларга чиқарилмайди ва “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг 4 та болалар боғчаси сотилмайди, ҳозирча корхона ихтиёрида қолдирилади.

Шу ўринда, қўшимча равишда таъкидлаш зарурки хусусийлаштириш дастурида аввал (собиқ) ижтимоий соҳа объекти бўлган бўш турган объектлар тегишли соҳа вазирлиги билан келишилган ҳолда дастурга киритилган, алоҳида эътиборли томони шундаки, бундай собиқ ижтимоий соҳа объектлари таълим, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий муассасаларини ташкил этиш шарти билан хусусийлаштирилиши белгилаб қўйилган.

 

1281 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech