Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Август 2024

Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!

Жорий йил 28 августда Давактив агентлигининг бутун жамоаси иштирокида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилган Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” 2024 йил 18 июлдаги 264-сон қарорида Мустақиллик байрамига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, атоқли илм-фан намоёндалари, маданият ва санъат арбоблари иштирокида учрашувлар ташкил этиш, кекса авлод вакиллари, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини хар томонлама эъзозлаш, “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар, кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ қатор тадбирлар белгиланган.

“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтган тадбирга “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси, шоир Бобур Бобомурод ҳамда “Маърифат”тарғиботчилари жамияти аъзоси, эстрада хонандаси Жасур Раҳимовлар ташриф буюришди.

Тадбирда сўз олган шоир Бобур Бобомурод истиқлолга, тараққиётга ўз-ўзидан эришилмагани, ушбу муборак кунда халқнинг эрки, озодлиги, миллатнинг фаровонлиги орзусида курашган аждодларимиз жасорати ҳақида гапирди. Мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, демократик янгиланиш жараёнлари кечмоқда. Ўтган давр эркин ва фаровон ҳаётни, буюк келажакни фақат ва фақат мустақиллик асосидагина қуриш мумкинлигини кўрсатди. Тарихий адолат, ҳақиқатнинг тикланиши туфайли миллий истиқлолимиз йўлида жонини фидо қилган қатағон қурбонлари, тараққийпарвар жадидлар номлари тикланди. Миллат ифтихори бўлган бобокалонларимизнинг Ватан тинчлиги ва озодлиги йўлидаги кураши ҳақида тўхталиб ўтди.

Маънавий-маърифий тадбир давомида ватан, мустақиллик, инсон қадри, ота-онага ҳурмат каби фазилатларни улуғловчи шеър ва куй-қўшиқлар куйланди.    

24130 Чоп этиш