Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Сентябрь 2021

“Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” номли III халқаро конференциясида Давактив агентлиги вакиллари иштирок этишди

Тошкентда Cbonds компанияси томонидан ташкил қилиган “Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” номли III халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Конференция майдонида 100га яқин маҳаллий бозор вакиллари, регуляторлар ва халқаро ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишди. 

Конференцияда қуйидаги ташкилот ва компаниялар вакиллари қатнашишди: НБУ ТИФ, Инвестицион институтлар миллий ассоциацияси, Ўзметкомбинат, Halyk Finance (Қозоғистон), АКРА (Россия), Asia Frontier Capital (Хитой), Совкомбанк (Россия), Natixis (Франция), Белинвестбанк (Белоруссия), Allen & Overy (Буюк Британия) ва бошқалар.

Конференцияда Давактив агентлиги департамент бошлиғи Алишер Миралиев ҳам маъруза қилди. А.Миралиев “Ўзбекистон молия бозори: инфратузилма ва тартибга солиш” сессиясида иштирок этди.

Маърузада 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясининг муҳим жиҳатлари, 2021 йилда хусусийлаштириши режалаштирилган давлат активлари рўйхати, давлат улушининг камайиш динамикаси каби хусусийлаштиришга оид янгиликлар ҳақида сўз олиб борилди. Таъкидланганидек, 2025 йилга қадар давлат корхоналари сонини 75 фоизга камайтириш режалаштирилган.

408 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech