Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Ноябрь 2022

“Қизилқум Фосфорит Комплекси” МЧЖни хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш юзасидан аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди.

Давактив агентлигининг жорий йил 3 ноябрдаги Қизилқум Фосфорит Комплекси” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш юзасидан танлов эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Қизилқум Фосфорит Комплекси” МЧЖни хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш юзасидан қизиқиш билдираётган консалтинг компанияларнинг мурожаатларига мувофиқ уларга малакавий тайёргарлик кўришга қўшимча имконият яратиш, мазкур жараёнларни янада шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш, шунингдек қўшимча салоҳиятли талабгорларни жалб қилиш мақсадида, аризаларни қабул қилиш муддатини 2022 йил 22 ноябрь куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Аввалги чоп этилган “Қизилқум Фосфорит Комплекси” МЧЖни хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш юзасидан Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)нинг қолган барча маълумотлари ўзгаришсиз қолмоқда.

 Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

 

723 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech