Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Ноябрь 2020

"Капитални жалб қилиш учун молиявий моделлаштириш" мавзусида семинар ўтказилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Abrau Capital халқаро консалтинг компанияси билан биргаликда жорий йилнинг 2 ноябрь куни Агентлик ходимлари учун “Капитални жалб қилиш учун молиявий моделлаштириш” мавзусида тренинг ташкил қилди. Тренингни Аbrau Capital ҳамкори Арманбай Джубаев олиб борди.

Маълумот учун: Арманбой Джубаев АҚШ, Россия ва Қозоғистонда бошқарув консалтинги, стратегия, самарадорликни ошириш ва молиявий моделлаштириш соҳаларида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. А. Джубаев Қозоғистондаги “Казактелеком” АЖ ва “Самрук-Энерго” АЖнинг мустақил директори. Маърузачи Калифорниянинг Беркли университетида MBA даражасини олган ва 2012 йилдан буён CFA аъзоси ҳисобланади.

Семинар иштирокчилари тадбир давомида инвестиция лойиҳаларини танлашни, активнинг рақобатдош устунлиги, молиявий тузилма ва портфель ёндашуви тушунчаларини ўргандилар.

Шу билан бирга, А. Джубаев активнинг баҳоланишини аниқлаш учун "нолдан" молиявий моделни яратиш бўйича практикум ўтказди. Практикумдан сўнг семинар иштирокчилари Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларида активларни баҳолашда фаразлар ва кўпайтмалардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича фаол мунозаралар олиб бордилар.

Тадбир якунида иштирокчилар давлат активларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш учун молиявий моделлар ва тутқичларни яратиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлганликларини таъкидладилар.

979 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech