Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Октябрь 2022

Баҳоловчиларга тоифалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилиши йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022 йил 4 октябрдаги 564-сонли қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ: 

  • баҳоловчилар тоифа гувоҳномаларини олиш учун жойлардаги Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризалар (хужжатлар тўплами) тақдим этиши;
  • Давактив агентлиги талабгорларга оид тегишли маълумотларни вазирлик ва идоралар билан интеграция қилинган электрон тизим орқали сўраб олиши;
  • биринчи марта баҳоловчи тоифасини олиш мақсадида ҳужжатларини топширган талабгорлар учун баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги талаби қўлланилмаслиги;
  • талабгорлар томонидан ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаган ҳолат аниқланганда, уларга ўн иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни қайта тақдим этиш имконияти берилиши;
  • баҳоловчиларга тоифа беришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва қоғоз ишини қисқартириш мақсадида тоифа гувоҳномалари QR-код орқали расмийлаштирилиши ва уларни давлат хизматлари орқали берилиши йўлга қўйилди.

Мазкур қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

1625 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech