Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Октябрь 2022

“Дори-Дармон” АЖни устав капиталидаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёнига қизиқиш билдириш бўйича таклифларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги салоҳиятли инвесторларга активни яхшироқ ўрганиш ва жараён иштирокида малакавий тайёрланишга кўпроқ имконият яратиш, шунингдек сотиш жараёнларини янада шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш ҳамда қўшимча салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга “Дори-Дармон” АЖ устав капиталидаги 51,0 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2022 йил 15 ноябрь куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Аввал маълум қилинганидек, “Portfolio Investments“ МЧЖ компанияси ушбу Битим юзасидан хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

Аввалги чоп этилган қизиқиш билдириш (Express of interest) бўйича таклифларни қабул қилиш тўғрисидаги эълоннинг қолган барча маълумотлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

1856 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech