Давактив агентлигининг жорий йил 20 июлдаги “International” меҳмонхонаси (кейинги ўринларда – Меҳмонхона)даги давлат улушини cотиб олиш бўйича Мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни (NBO) жорий йил 19 августга қадар қабул қилиш тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.
Давактив агентлиги талабгорларнинг мажбуриятга эга бўлмаган тижорат таклифларини пухта тайёрлашда активни молия-хўжалик фаолиятини, техник ҳолатини комплекс таҳлил қилиш учун қўшимча муддат бериш бўйича мурожаатларига мувофиқ ва хусусийлаштириш бўйича консультант Deloitte компаниясининг тавсиясига асосан, барча талабгорларга Меҳмонхонани сотиб олиш бўйича Мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни (NBO) қабул қилиш муддатини жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.
Меҳмонхонани хусусийлаштириш жараёнларининг Мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни (NBO) қабул қилиш босқичи тўғрисидаги аввал чоп этилган эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.
Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.